❤️ Севги ҳақида шерлар

Сен билан бахтлиман...

7.9К марта ўқилди
Сен билан бахтлиман...
Сен билан баҳтлиман, баҳтлиман ишон,
Юракда жўш урар севги тўлқини.
Бироқ юрагимга солар ғалаён,
Йўқотиб қўйишдан қўрқаман сени.

Хозир шодлигимдан ёрилай дейман,
Кўксимни силайди умид учкини.
Эй беғубор дунё, эй гўзал жахон,
Йўқотиб қўйишдан қўрқаман уни.

Сендан айрилишни истамайман йўқ,
Сенинг кўзларингдан топдим севгини.
Менга ором бермас бир азоб, оғриқ,
Йўқотиб қўйишдан қўрқаман сени.

Хозир баҳтинг билан чақнаган кўзим,
Олиб кетма мендан севгинг селини.
Менинг сенга айтар оҳирги сўзим,
Йўқотиб қўйишдан қўрқаман сени...!❤️❤️❤️

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →