💔 Айрилиқ ҳақида шерлар

Айрилиқ

3.4К марта ўқилди
Қишнинг шамоли олиб кет узоққа мени,
Ундан олисда балки унутарман уни,
Соғинганман қара, исмини такрорлайди тил,
Оппоқ қорнинг бағрида ёнмоқда бу дил

Йўқ, унутолмадим, қанча қилмай ҳаракат,
Йўқ, ўзим айбдорман бунинг барига,
Келмайди энди йўқлаб, ҳолимни сўраб,
Ҳамон кутарман уни йўлига қараб . . .

Бизнинг туйғулар энди йўқ, ўлмайди,
Ҳолимни сўраб келмайди,
Суратга қараб эслайди,
Юракдан ўчиб кетсайди . . .

Адашдик ахир йўлимиздан,
Армон тутмоқда қўлимиздан,
Энди тақдирга кўнамизда,
Барчасига кўз юмамизда . . .

Сен ўзгасининг бағрида, қара,
Мени ўзга қўл эркалар яна,
Қанча уриндим, унутолмадим,
Сени ўзгадан ҳеч тополмадим

Кел, кел эслаб яна,
Кўзларингни соғинганманда,
Ҳамон сенда ҳам шундай ҳислар,
кўзларинг доим мени излар . . .

Бир кун йўқлаб кел ғурурдан кечиб,
Сенсиз бўмбўш бу юрагим ичи,
Яшагим келмас аммо на илож,
Ўлмадим хатто заҳарлар ичиб . . .

Қоронғу хонам, юрагим ёнар,
Манзилим энди ўша майхона,
Ичаман эслаб ғунча лабингни,
Ким у ёнингда, шуни танладингми .

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Айрилиқ ҳақида шерлар

Бевафо ёр қайда болсанг ҳам болгин омон

10-июн, 20182.8К
Айрилиқ ҳақида шерлар

Мен сени севардим, севаман ҳамон

11-июн, 20183К
Айрилиқ ҳақида шерлар

Якун

12-июн, 20182.3К
Айрилиқ ҳақида шерлар

Чарчадим...

12-июн, 20182.7К
Айрилиқ ҳақида шерлар

Сени кўрсам...

12-июн, 20182.2К
Айрилиқ ҳақида шерлар

Жавобсиз қолди...

12-июн, 20182.3К