❤️ Севги ҳақида шерлар

Мен учун ҳам ўзингни асра

7К марта ўқилди
Севдим деган сўзингни асра,
Мени кутган кўзингни асра,
Сени топгум, ёнингга боргум,
Мен учун ҳам ўзингни асра.

Асра, дилда мухаббатингни,
Асра менга кўнгил хатингни,
Менга атаб ҳамма гапингни,
Мен учун ҳам ўзингни асра.

Кўксингдан отилса минг фарёд,
Сени кўп йиғлатса бу ҳаёт,
Сабр қил, топмасанг бир нажот,
Мен учун ҳам ўзингни асра.

Синаб бир бор вадалар кучин,
Дилдан олмай хатолар ўчин,
Ўртада соф севгимиз учун,
Мен учун ҳам ўзингни асра.

Узун йиллар китобин ёпгум,
Бир кун йиғлаб изларинг ўпгум,
Бир кун сени барибир топгум,
Мен учун ҳам ўзингни асра.

Юракка ин қурмайин қайғу,
Ҳаётингга солмагин оғу,
Сендан битта илтимосим шу,
Мен учун ҳам ўзингни асра.

Тўлдир жоним, қалбингни нурдан,
Гўзал бўлсин тунларинг кундан,
Севсанг агар Аҳадни чиндан,
Мен учун ҳам ўзингни асра.

Аҳад Қаюм

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Севги ҳақида шерлар

Ўлсам ҳам барибир севаман сени!

11-июн, 20183.2К
Севги ҳақида шерлар

Чинор романидан парча

11-июн, 20182.7К
Севги ҳақида шерлар

Сизни қаттиқ севган юрак сизники!

11-июн, 20183.2К
Севги ҳақида шерлар

Сенку, севгим, бўлажак ёрим!!!

11-июн, 20182.9К
Севги ҳақида шерлар

СМС ёзсангу, ёзмаса ёмон

11-июн, 20182.6К
Севги ҳақида шерлар

Кимгадир шодликсан, ким учун қайгу…

11-июн, 20182.7К