❤️ Севги ҳақида шерлар

Бевафо бўлмайин мени севсангиз

3.3К марта ўқилди
Бевафо бўлмайин мени севсангиз
Яшайсиз -- шодликда, яшайсиз--бегам,
Гар менинг борлигим бир оз,сезсангиз.
Умрингиз армонсиз ўтарди балки,
Бевафо бўлмайин мени севсангиз.

Ҳар замон юкламас, эди аламлар,
Муҳаббат, қадрига мендек етсангиз.
Дунёда энг баҳтли бўларсиз ёки,
Бевафо бўлмайин мени севсангиз!

Соғинмас эдингиз, ҳижрон қошида,
Севмайин умидни узиб, кетсангиз.
Менҳам азобларда қолмас эдим ё;
Узгамас бир мени чиндан севсангиз.

Жонимни берардим, борим берардим,
Бир гина жилмайиб, бир-бор кулсангиз!
Узимдан ортикрок сизни севардим,
Бевафо бўлмайин мени севсангиз!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →