✍️ Шерлар

Мехр арзон, сотилмайди у

3.1К марта ўқилди
Мехр арзон, сотилмайди у
Қадр кетса қидирманг асло
Юз йилда хам топилмайди у
Сиз қизғанган бир-бирингиздан
Мехр арзон, сотилмайди у

Бозори йўқ, мозори бу дил
Тандирларга ёпилмайди, у
Эй сўқир кўз, доим шуни бил
Мехр арзон, сотилмайди у

Уни экиб бўлмас бахорда
Ўтин каби чопилмайди у
У сенда бор, ўзимда хам бор
Мехр арзон, сотилмайди у

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →