❤️ Севги ҳақида шерлар

Севганингиз майли мендан ортиқ бўлсин

2.9К марта ўқилди
Севганингиз майли мендан ортиқ бўлсин
Севганингиз майли мендан ортиқ бўлсин
Бегим, Сизга мингта жоним тортиқ бўлсин.
Сиз бор ерда ҳатар йўли ёпиқ бўлсин,
Хаёлимни обод қилган бир гўшасиз,
Мен излаган дилозорим Сиз “ўша” сиз.

Йўллар қараб баъзан бошим ҳам бўлади,
Соғинчлардан қаро кўзлар нам бўлади,
Ҳотирамда битта фикр жам бўлади,
Умр бўйи мен этмаган бир гўшасиз –
Кўнглим мулки, ишонганим Сиз “ўша” сиз.

Сиз ўшасиз - юрагимда чақмоқ чаққан,
Сиз ўшасиз – дилга ишқдан олов ёққан.
Не учундир ортдан баъзан маюс боққан,
Кўнглингиз очолмайин гох жўшасиз –
Мени суйган мен суярим Сиз “ўша” сиз.

Азоб берар сизнинг хижрон камонингиз.
Майли бўлай ишқда сизнинг ёмонингиз,
Хажрингизда бўлдим ранги сомонингиз,
Орзуларим султонисиз, сиз ўшасиз –
Сиз ўшасиз, сиз ўшасиз, Сиз “ЎША” сиз!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →