Она дийдорингиз нақадар яҳши

Она дийдорингиз нақадар яҳши,
Она сўзларингиз бирам ёқимли.
Мехр қуёшингиз оламнинг нақши,
Мен сизла баҳтлиман, жудаям баҳтли.
Ғам эмас эришиб бўлмас орзулар,
Мени севмасалар қилмайди алам.
Дилимни чўктира олмайди булар,
Аҳир мехрибоним ёнимда онам.
Қанча мехр мавжуд менда билмайман,
Аммо билганим шу бари сиз учун.
Мен сизни хаммадан яҳши кўраман,
Бундан ортиғига етмайди кучим.
Мен қанча қилсам хам ҳизматингизни,
Қарзимни узмоққа етмас хаётим.
Адоғи кўринмас ҳимматингизни,
Сиз менинг борлиғим, сизсиз баётим...
Сизни таърифлашга ожиз тилимдан,
Шеър бўлиб қоғозга учди шу сўзлар.
Мен фақат хохлайман шуни дилимдан,
Ҳамиша севинсин сиздаги кўзлар.
Сизни тарбиянгиз бизга бўлган жо,
Сизни дуойингиз мададкор доим.
Такрор қилаяпман сендан илтижо,
Онамни панохда асра Ҳудойим.
Она сўзларингиз бирам ёқимли.
Мехр қуёшингиз оламнинг нақши,
Мен сизла баҳтлиман, жудаям баҳтли.
Ғам эмас эришиб бўлмас орзулар,
Мени севмасалар қилмайди алам.
Дилимни чўктира олмайди булар,
Аҳир мехрибоним ёнимда онам.
Қанча мехр мавжуд менда билмайман,
Аммо билганим шу бари сиз учун.
Мен сизни хаммадан яҳши кўраман,
Бундан ортиғига етмайди кучим.
Мен қанча қилсам хам ҳизматингизни,
Қарзимни узмоққа етмас хаётим.
Адоғи кўринмас ҳимматингизни,
Сиз менинг борлиғим, сизсиз баётим...
Сизни таърифлашга ожиз тилимдан,
Шеър бўлиб қоғозга учди шу сўзлар.
Мен фақат хохлайман шуни дилимдан,
Ҳамиша севинсин сиздаги кўзлар.
Сизни тарбиянгиз бизга бўлган жо,
Сизни дуойингиз мададкор доим.
Такрор қилаяпман сендан илтижо,
Онамни панохда асра Ҳудойим.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!