💔 Айрилиқ ҳақида шерлар

Эслайсан

3К марта ўқилди
Эслайсан
Мендан кечдинг ўзгани танлаб.
Тутар бир кун севгим уволи.
Мен ортингдан қолдим индамай.
Мени эслаб йиғлайсан ҳали.

Нима дейин нима ҳам дейин.
Сўзламоққа ожиздур тилим.
Мендан кечиб кетган онингдан.
Сендан буткул совиди кўнглим.

Бир кун мени эслайсан албад.
Армон билан ёлғиз қолганда.
ўшанда сўзларим ёдинга тушар.
Севган ёринг ташлаб кетганда.

Тунлари йиғларсан самога боқиб.
Ширин хотиралар тушар ёдингга.
ўзгани мен каби севдим десанг ҳам.
Ҳеч бири мен каби бахт бермас сенга.

Дардларингни ичга ютарсан.
Соҳта муҳаббатдан тополмай таскин.
Мени эслаб севгим истарсан.
Мен бўлмасман ёнингда лекин.

Сенга дея гуллар тергандим.
Афсус азоб бағрида гуллар ҳам сўлди.
Сен ўзгани танлаган кунинг.
Нетай ҳиёнат деб севгим ҳам ўлди.

Ҳар сония атрофга боқиб.
Мени бир он кўрмоқ истарсан.
Юрагингда ишқ ўтин ёқиб.
Сенга берган меҳрим эслайсан.

Ер-у кўкга ишонмай бир зум.
Жондан ортиқ севгандим сени.
Бир лаҳзалик ёлғонни дея.
Афсус афсус ҳор қилдинг мени.

Мени эслагайсан кун-у ой ўтиб.
Бевафо қўлида ҳор бўлганингда.
Сени эркалашим қумсаб ёнарсан.
Битта ширин сўзга зор бўлганингда.

Дод десанг оҳларинг ҳеч ким эштмас.
Ҳатто суянгувчи тоғинг бўлмайди.
Мени эсласанг ҳам келсанг ҳам қайтиб.
Энди ёлғонингга дилим кўнмайди.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →