✍️ Шерлар

Аёл агар оқила бўлса

8.9К марта ўқилди
Аёл агар оқила бўлса
Эр кўчада ичиб юрмагай
Уйдан кечиб, безиб юрмагай
Ўзин ночор сезиб юрмагай
Аёл агар оқила бўлса !!

Эр ~ ҳотиннинг гохо уруши
Гўё тўфон, бўлар тиниши
Уят ота уйида юриши
Аёл агар оқила бўлса !!

Уйдаги гап кўчага чиқмас
Шубхалардан асло тўн бичмас
Ғийбатларнинг лойида кечмас
Аёл агар оқила бўлса !!

Ховли жойи доим топ ~ тоза
Кийимида гард йўқ, покиза
Бўлур париларга андоза
Аёл агар оқила бўлса !!

Уйда мўлки, увол этмагай
Гар йўқдирки, йўқ ториқмагай
Топқирдирки, хеч зориқмагай
Аёл агар оқила бўлса !!

Яҳшилигинг юз оширади
Ёмонлигинг сир яширади
Дилда мехринг хўп жўширади
Аёл агар оқила бўлса !!

Йўқ~дегувчи сўзлардан йироқ
Эрга қилмас хам нозу~фироқ
Рашки бор~ у, ўрнида бироқ
Аёл агар оқила бўлса !!

Ҳато қилмоқ Одамдан мерос
Авф этмоқ Момо хавога ҳос
Кечиргай эр адашса бир оз
Аёл агар оқила бўлса !!

Жахлла энголмас, билади
Ширин сўзлаб жонин олади
Адашса рост йўлга солади
Аёл агар оқила бўлса !!

Ёмон ҳотин эрни ҳор қилар
Хатто ширин сўзга зор қилар
Ёммонни хам яҳши ёр қилар
Аёл агар оқила бўлса !!

Ҳизматга шай, доимо хозир
Эр шох бўлса, аёлчи ~ вазир
Маслахати тиллога арзир
Аёл агар оқила бўлса !!

Боши баланд доимо мағрур
Қайғу билмас, хар дам шод юрур
Эркак учун чин баҳт шу эрур
Аёл агар оқила бўлса !! :)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →