Ёмғир
Ёмғир… Сени кутгандим узоқ,
Сенга илҳақ бўлгандим, тушун.
Моғор босиб кетган бағримни
Бир тозалаб олмоқлик учун.
Соябонсиз кезаман… тунни
Безагандир томчилар рақси.
Шундай лаҳза бир томчи ёмғир
Бўлиб қолсанг қанчалар яхши.
Қанча дардга қалқон эр кўксим,
Нега бунча ожиз қолди, айт?
Ювгин маним аламларимни
Бу ғамларни озгина камайт.
Бу ёмғирда ҳеч ким кўрмайди,
Юрагимга бир қулоқ солай.
Йиғлаш мумкин кўкка қўшилиб
Кўзларимни йиғлатиб олай.
Эр кишига уят… йиғини
Озод қилса қароқларидан.
Томчи бўлиб тушса не чора
Эзилган дил вароқларидан.
Қақраб қолган кўз ёшларини
Бир қиз учун оқизган тентак.
Кетмагунча юрак ювилиб
Ҳали қанча ёмғирлар керак.
Сен ҳам йиғи бўлсанг, ай ёмғир
Оғушингда эриб кетсин дард.
Бир томчи ёш энди уятмас,
Йиғаб турса осмондай жўмард.
Бу ашкларнинг мамлакатида
Соябонсиз яшамоқ оғир.
Силаб ўтар бошим оҳиста
Тоза ёмғир, бокира ёмғир.
Хуршид Абдурашид
Сенга илҳақ бўлгандим, тушун.
Моғор босиб кетган бағримни
Бир тозалаб олмоқлик учун.
Соябонсиз кезаман… тунни
Безагандир томчилар рақси.
Шундай лаҳза бир томчи ёмғир
Бўлиб қолсанг қанчалар яхши.
Қанча дардга қалқон эр кўксим,
Нега бунча ожиз қолди, айт?
Ювгин маним аламларимни
Бу ғамларни озгина камайт.
Бу ёмғирда ҳеч ким кўрмайди,
Юрагимга бир қулоқ солай.
Йиғлаш мумкин кўкка қўшилиб
Кўзларимни йиғлатиб олай.
Эр кишига уят… йиғини
Озод қилса қароқларидан.
Томчи бўлиб тушса не чора
Эзилган дил вароқларидан.
Қақраб қолган кўз ёшларини
Бир қиз учун оқизган тентак.
Кетмагунча юрак ювилиб
Ҳали қанча ёмғирлар керак.
Сен ҳам йиғи бўлсанг, ай ёмғир
Оғушингда эриб кетсин дард.
Бир томчи ёш энди уятмас,
Йиғаб турса осмондай жўмард.
Бу ашкларнинг мамлакатида
Соябонсиз яшамоқ оғир.
Силаб ўтар бошим оҳиста
Тоза ёмғир, бокира ёмғир.
Хуршид Абдурашид
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!