🌙 Туш табири

Тушда ўлган одам кўриш - марҳумни кўрса, у билан гаплашса ниманинг белгиси?

3 дақиқа 315К марта ўқилди
Тушда ўлган одам кўриш - марҳумни кўрса, у билан гаплашса ниманинг белгиси?
Ҳар бир инсон учун тушда ўлган одамни кўриш – баъзан таскин берувчи, баъзан эса ёқимли бўлмаган ва ҳатто қўрқинчли туш ҳисобланади. Уйғонгач, бундай тушнинг таъбирини билиш устувор вазифа бўлади, чунки одамни дахшатли нарсалар кутаётганидек туюлаверади. Бироқ, халқ орасидаги нотўғри тушунчаларга қарамасдан, агар тушга ўлган одам кирса, сизни ўлим билан боғлиқ ҳеч нарса кутмайди. Кўп нарса тушда бошдан кечирилган ҳиссиётлар ва айнан қай бир марҳум кирганлигига боғлиқ.

Тушда ўлган одамдан бирон нарса олса, бу жуда нохуш оқибатлардан сўзлаши мумкин. Тушда ўлган одамдан бирон нарса берса, бу моддий фаровонлик, аҳволнинг яхшиланиши, бахтли ҳодисалардан дарак. Тушда ўлган инсон бой бўлса, бу нариги дунёда у билан ҳаммаси яхши эканлигидан.

ТУШДА ЎЛГАН ҚАРИНДОШНИ КЎРИШ: МИЛЛЕР ТУШ ТАъБИРИ КИТОБИ БЎЙИЧА
Миллернинг сўзларига кўра, тушда ўлган одамни кўриш – огоҳлантириш белгисидир.

Тушда ўлган отани кўриш – яқин атрофингизда яшириниб юрган душманлардан эҳтиёт бўлишингиз ва бизнесдаги муваффаққиятсизликка тайёр туришингиз керак демакдир.
Тушда ўлган онани кўриш – босиқ бўлишни ва ҳадеганда атрофдагиларга ғазабланмасликни ўрганиш кераклигидан. Тушга онанинг кириши шунингдек яқин келажакда кутилаётган омадсизликлар ёки касалликлардан ҳам огоҳлантириши мумкин.
Тушда ўлган акани ёки яқин дўстни кўрса – кимгадир яқин орада ёрдамингиз керак бўлишидан гапиради.
Тушда ўлган киши тирилса, униниг кўриниши бахтли бўлса, бундай тушнинг талқини – сиз кимнингдир яхши бўлмаган назарига тушгансиз ва ирода билан у кишидан қутула олмасангиз, моддий йўқотишларга тайёр бўлишингиз керак.

Тушда ўлган одам билан гаплашиш, суҳбатлашиш – у сиздан яқин келаждакда улкан бахтсизликни олдини олиши мумкин бўлган ваъдани кутмоқдалигидан дарак.

ТУШДА ЎЛГАН ОДАМНИ КЎРСА: ВАНГА БЎЙИЧА
Тушда тирик одам ўлса, Ванганинг туш таъбири бўйича касалликлар, офатлардан огоҳлантириш.

Аммо, агар ўлган одам тушда тирик бўлса, у одам сизнинг дўстингиз бўлса, билингки, у сизни нимадандир огоҳлантирмоқда, буни билиш учун унинг сўзлари ва хатти-ҳаракатлари нимани англатиши мумкинлигини яхшила ўйлаб кўриш керак.

ТУШДА ЎЛГАН ОДАМНИ КЎРИШ: ЛОФФ БЎЙИЧА
Ушбу туш таъбирлари китоб талқинига кўра, тушда ўлган одам кўриш жуда муҳим масалаларни муҳокама қилишни ваъда қилади. Аммо, тушга ўлган қариндош кириши бу китобда шунчаки уни соғиниш билан тушунтирилади.

Агар ўлган қариндош тушда тирик бўлса-ю, тобутда ётган бўлса, бу умуман бошқа маънодир. Бу шуни англатадики, яқин орада жуда яқин бўлган киши билан муносабатлар тўғрисида жиддий гаплашиб олиш керак бўлади. Эътиборли томони шундаки, бу нохуш суҳбатга эътибор бермаслик жиддий низоларга олиб келади.

ТУШГА ЎЛГАН ОДАМ КИРИШИ: СВЕТКОВ ТАЛҚИНИ
Агар ўлган киши тушда тирик, қувноқ ва мамнун бўлса, душманларингизнинг ёмон режаларидан қўрқиб, эҳтиёткорлик билан қарор қабул қилиш керак бўлади.

Тушда марҳум қариндош ёки бошқа яқин кишиларни тирик ҳолда кўрса, бундай тушнинг таъбири тақдир элчиси дея талқин қилинади. Яқинда ҳаётингиз кескин ўзгаради, масалан, янги ишқий муносабатларни йўлга қўясиз ёки ишда кутилмаган таклиф қабул қиласиз.

Агар тушга ўлган эрингиз кирса ва сизни уч марта ўпса, бу яқинда сиз юрагингизга яқин одам билан видолашишингиздан дарак.

ТУШДА ЎЛГАН ИНСОННИ КЎРСА: ФРЕЙД БЎЙИЧА
Зигмунд Фрейднинг сўзларига кўра, ўлган одам тушга бирон нарса тўғрисида огоҳлантириш учун киради. Унга диққат билан қулоқ солиб, унинг сўзлари ва маслаҳатларини эътиборга олмоқлик керак.
Агар тирик бўлган инсонлар тушда ўлса, улар билан муносабатларингиз қай даражада яхши эканлигини ўйлаб кўришингиз керак.

ТУШДА ЎЛГАН ОДАМ БИЛАН ГАПЛАШСА: КАТТА ТУШ ТАъБИРИ КИТОБИ
Энг бахтли ҳодисалардан дарак берадиган тушлардан бири – марҳумни тушида тириклайин кўриш ва уни қучоқлаш, бу узоқ умр ва бахтли қариликдан дарак беради.
Тушга ўлган ота-она кирса, сизни аллақачондан буён ўйлантириб ва ташвишга солиб келаётган етарлича мураккаб ва муҳим саволга жавоб топасиз ва осуда ҳаётни давом эттирасиз.

Аммо агар тушга ўлган одам кирса ва киши бунда қўрқса, уни яқин келажакда улкан нохушликлар ва синовлар кутмоқда.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →