🌙 Туш табири

Тушда балиқ кўрса, тутса нима бўлади - балиқ кўриш, овлаш, ейиш таъбири

3 дақиқа 165.9К марта ўқилди
Тушда балиқ кўрса, тутса нима бўлади - балиқ кўриш, овлаш, ейиш таъбири
ТУШДА БАЛИҚ КЎРИШ: МИЛЛЕР БЎЙИЧА
Агар тушда балиқ тоза сувда сузиб юрганини кўрсангиз, тақдир сизни саховатлик ила тақдирлайди. Тушда ўлган балиқ кўриш – қайғу ва йўқотишларни башорат қилади. Агар ёш киши тушда балиқ кўрса – уни бахтли муҳаббат кутмоқда. Балиқ овлаш ва тутиш – сизни жиддий синовлар кутишидан гапиради, агар руҳ мавжудлигини сақлаб қола олсангиз, уни осонликча енгасиз. Балиқ ови томоша қилиш – бу сиз куч-қувватга тўлишингиз ва қулай вазиятлардан оқилона фойдалана олишингизни англатади. Агар сиз балиқ овида ҳеч нарса тутмасангиз ва қуруқ қўл билан уйга қайтсангиз – бу умидларингиз беҳуда эканлигини билдиради. Агар сиз балиқ бозорига борсангиз – ўнгингизда сизни фаровонлик ва тўкислик кутмоқда. Балиқчилик тўрини кўриш – бирон нарса сотиб олишни ваъда қиладиган туш, лекин агар тўр йиртилган ёки тешилган бўлса, унда нохушликлар кузатилиши мумкин. Агар сиз тушда балиқ овлаш учун илгакни кўрсангиз, бу туш ўз тақдирингини ўзингиз ҳал қилиш учун барча имконият мавжудлигидан.

НОСТРАДАМУС ТУШЛАР ТАъБИРИ: ТУШДА БАЛИҚ КЎРСА
Балиқ – иккиланиш, қийинчилик, беқарорлик рамзидир. Тушда осмондан балиқ тушса ёки балиқ йўгса ёмон белгидир. Бу офатлар, касофатлар белгиси.

Тушда балиқ тутса – қийин ҳолатдан чиқиш йўлини топишга ҳаракат қилиш.

Кўп миқдорда балиқлар бир жойга тўпланганини кўриш – ҳадеб ҳам тақдирга таянавермаслик керак, акс ҳолда имкониятларни қўлдан бой бериш мумкинлигидан огоҳлантиради.

Тушда учта балиқ кўриш бахт нишонасидир. Тушга балиқ истеъмол қилиш кириши – кутилмаган, лекин ёқимли янгиликлар эшитишдан. Агар тушда балиқ чириган бўлса – кутилмаган миш-мишлар нуфузли одам билан алоқангизни бузишидан гувоҳлик беради.

ТУШГА БАЛИҚ КИРСА: ФРЕЙД ТУШ ТАъБИРИ БЎЙИЧА
Агар тушда балиқ овлаш билан банд бўлсангиз, ҳозирги муаммолар ва ташвишлар ҳақидаги ўйлар жинсий яқинлик вақтида сизга тинчлик бермаслигидан. Ҳеч бўлмаса бир муддат ҳаётингизда мавжуд бўлган барча муаммоларни ва ташвишларни унутинг ва ўзингизни севгига топширинг. Акс ҳолда, жуда қисқа вақт ичида жинсий жиҳатдан нуқсонли одамга айланиш хавфи остида қоласиз.

Тушда эркак киши балиқ ейиши – жинсий ҳаётда худбин эканлигидан. Бунда иккинчи томон нима ҳис этиши сизни умуман қизиқтирмайди. Сиз учун энг муҳим нарса – ўз ибтидоий эҳтиёжларингизни қондиришдир.

Тушда балиқ овлаш ва ҳеч нарса тутмаслик – бу реал ҳаётда сиз ётоқда уялиб қолишдан қўриқишингизни англатади. Эҳтимол, бу қўрқувнинг сабаби биринчи муваффаққиятсиз жинсий тажрибадир. Бўлиб ўтган воқеаларга фалсафий назар солинг – ўтган иш ўтиб кетди.

Умуман тушда балиқ кўриш ҳаётий талабларни қондириш йўлларини қидириш натижаси бўлиши мумкин.

ТУШДА БАЛИҚ ОВЛАШ ВА ЕЙИШ: СВЕТКОВ БЎЙИЧА
Тушда балиқ тозалаш – ўз хатоси туайли омадсизликка дучор бўлиш.
Ўлган балиқни ушлаб кўриш – касалликка.
Балиқ ейиш – ташвиш, ҳавотирланиш.
Тушда сувда тирик балиқ кўрса – ишларда омад кулиб боқиши, умид мавжудлиги.
Тирик балиқ тутиш – катта муваффаққият.
Бошқа биров балиқ тутишини кўриш – фарзанд туғилиши.
Аёл киши тушда балиқ ушласа – бадавлат инсонга турмушга чиқишидан.
Чириган, ҳидланган балиқ – кутилмаган бойлик, кутилмаганда даромаднинг ошиши.
Тушда ўлган балиқ тутиш – орзуларнинг ушалмаслиги.
Турли рангли балиқлар – бемор инсон яқинда тузаилб кетишидан дарак, соғлом одам учун эса биров билан урушиб қолиш.
Аёл киши кичик балиқча кўрса, бу ҳомиладорликка;
Тушда балиқ туғса – ажойиб фарзанд.
Тушда балиқ учса – муаммоларнинг ҳал бўлиши, барча ишларда муваффаққиятга эришиш.
Бир тўда балиқ устида ўтириш – шифо топиш.
Тушда катта балиқ кўрса – бу деярли барча туш таъбири китобларида даромад, муваффаққият белгиси дея талқин қилинади.
Тушда акула кўриш – агар сузаётган бўлса, ишларнинг бузилиши, агар ўлик ҳолда бўлса, ҳимоя рамзидир.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →