🌙 Туш табири

Тушда қабр (қабристон) кўриш - юриш, гўр қазиш, унинг очиқлиги таъбири

2 дақиқа 173.8К марта ўқилди
Тушда қабр кўриш, уни қазиш – ўз айбига кўр бирон нарсадан маҳрум бўлиш. Қабр очиқ бўлса – нохуш ҳабар. Агар киши тушда қабр ичида бўлса, бойликка (устида тупроқ қанчалик кўп бўлса, шунчалик кўпроқ бойликка эга бўлади). Ўзи учун гўр қазиш – уй ёки бошқа қиммат нарса сотиб олишга.

ТУШДА ҚАБР КЎРИШ ТАъБИРИ: МИЛЛЕР БЎЙИЧА
Агар қабр янги бўлса, адолатсиз ҳаракат сизга даҳшатли уқубат келтиради, сизга таҳдид солади. Тушда қабристонда сайр қилиш, айланиб юриш – бахтсиз никоҳга. Бўм-бўш қабрга назар солиш – яқин қариндошлардан айрилиб қолишга. Бирон киши қабрда ярмигача кўмилган бўлса – у хавф остида эканлигидан.

Тушда ўзини қабрда кўриш – сизга қарши ташкиллаштирилаётган фитнадан огоҳлантирув.
Қабр қазиш – бу рақибларингиз сизни синдириш учун тайёр эканлигини англатади, лекин агар ўнгда ишларингизни тугатишга вақт топсангиз, улар устидан ғалаба қозонасиз.
Қабрга қўйишга мўлжалланган мурда йўқолиб қолса, бу нохуш белги. Барча нарсадан огоҳ бўлиб юриш керак.
Агар кечаси қабристонда ёлғиз бўлсангиз ва тунни шу ерда ўтказиш керак бўлса- дўстларингизни йўқотишингиз мумкинлигига.
Баъзида тушда қабр кўриш ишда қийинчиликлар келиб чиқишидан дарак бўлади.
Эски, вайрон бўлган қабр – яқинларнинг хавфли касалланиши ёки ўлимини англатади.
Агар тушда қабрдаги ёзувларни ўқисангиз, бу сизда ёқимсиз муаммоларга дуч келишингизни билдиради.
ТУШГА ҚАБР КИРСА НИМА БЎЛАДИ: СВЕТКОВ КЕЛТИРГАН ТАъБИРЛАР
Парваришланган бўлса – фойда; устида туман, булут бўлса – нажот; ёруғлик, дарахтлар, гуллар ўсса – бахт ва яхшиликка; ёдгорлик ўрнатиш – қимматли буюм сотиб олишга.

ВАНГА ТУШ КИТОБИ: ҚАБР
Тушда ўз қабрини кўрса – тақдирингизни ўзгартиришга қодир бўлган ажойиб яхши ҳодиса содир бўлишидан. Қабрлар бир нечта бўлса, олдинда омадсизликлар кетма-кетлиги кузатилмоқда, уларнинг ҳар бирида киши ўзига бўлган ишончни йўқотади. Фақат дуо қилиш ишончни қайтариши мумкин. Ташландиқ, эътиборсиз қолдирилган қабр – ички бўшлиқ, умидсизлик, ҳаёт мазмунинг йўқолиши белгисидир.

ТУШДА ҚАБР КЎРСА: НОСТРАДАМУС ТАЛҚИНИ
Атрофда қиш бўлса ва қабристонни кўрса – етишмовчиликка қарши узоқ ва умидсиз кураш олиб бориш кераклигидан; эҳтимол, бир муддат дўстларингиздан ва уйингиздан узоқда яшайсиз.
Аммо атрофда баҳорнинг аломатлари сезилса, ёқимли атмосфера топасиз ва дўстларингиз билан дўстлашасиз.
Севишганлар ўзларини қабристонда кўрса – улар ҳеч қачон турмуш қурмасликларидан.
Ўзини чиройли ва намунали қабрда кўриш – умидлари узилган кишининг соғайиб кетишидан.
Эски, қадимги қабрлар – узоқ умр кўришга.
Ёш қизлар тўй маросимлари қабристонда бўлаётганини кўрса – бахтсиз ҳодиса туфайли турмуш ўртоғидан ажралиб қолиҳ эҳтимоли мавжудлигига.
Она қабрга гул қўйса – оила аъзолари соғлом бўлади ва узоқ умр кўради.
ҚАБР БИЛАН БОҒЛИҚ БОШҚА ТУШЛАР ТАъБИРИ
Тушда тириклайин кўмилган бўлиш – яқин орада хатоликка йўл қўясиз ва душманларингиз уни сизга қарши ишлатишга тайёрдирлар.
Агар ундан чиқа билсангиз – тўғри йўлдан адашмайсиз.
Қабр сувга тўлган бўлса – қанча ҳаракат қилманг, атрофдаги воқеалар ривожини ўзингизга бўйсундира олмаслигингиздан.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →