🎵 Қўшиқ матнлари

Насиба Абдуллаэва феат. Жафарбек - Хайр энди

1.8К марта ўқилди
Насиба Абдуллаэва феат. Жафарбек - Хайр энди
Йиғламагин, юрак энди, алдандик иккимиз,
Адашдикму орзулардан, бахтларни кутибмиз.
Қалбим узра беғубор ҳис, қолди ишқ жавобсиз,
Бевафо ёр ёлғонингдан юрак йиғлар унсиз.
Хайр энди, хайр севги, хайр орзуларим,
Хайр энди, қайтмас энди беғубор кунларим.
Бахтга элтаман деб армонга ёр этдинг,
Кўкдан ой ваъда қилиб, осмонга зор этдинг.
Парвозсиз қуш мисоли сўнган орзулар,
Икки ўт орасида сарсон туйғулар.
Хайр энди, хайр севги, хайр орзуларим,
Хайр энди, қайтмас энди беғубор кунларим. (х3)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →