🎵 Қўшиқ матнлари

Адҳам Солиев - Дилафруз

1 дақиқа 1.7К марта ўқилди
Адҳам Солиев - Дилафруз
Зиёда ҳам бизни ҳеч назарига илмади,
Шаҳзоданинг қўлидан совчилик ҳам келмади.
Ўйлаб узун ўйимни ечаман энди,
Шу бугундан Зиёдадан кечаман энди.
Маҳалламдан аста-секин ўтаман-о, ўтаман,
Биламан, қўшним қизига ёқаман-о, ёқаман. (х2)
Зиёдага олиб қўйган тилло узукни
Дилафрузхон, қўлларингга тақаман-о, тақаман. (х2)
Эй, боқмаса боқмас, дардимни билмаса, нетаман энди?
Дилафрузхон, энди сенга кетаман энди.
Билмаса билмас, қадримни билмаса, нетаман энди?
Дилафрузхон, энди сенга кетаман энди.
Дилафрузхон, сен томонга кетаман энди.
Акам келиб, отасининг жаҳли ёмон дейди,
Дилафрузхон деганларнинг юраги қон дейди. (х2)
Қўйгин энди, бошқа қизни танла, укажон,
Отаси билса, сани ҳам, уни ҳам ейди-ё дейди.
Эй, боқмаса боқмас, дардимни билмаса, нетаман энди?
Дилафрузхон, қайга кетсанг кетаман энди.
Билмаса билмас, қадримни билмаса, нетаман энди?
Дилафрузхон, қайга деса кетаман энди.
Дилафрузхон, сен томонга кетаман энди.
Ҳар куни кўчангда кутаман-о, кутаман,
Гул кўтариб, деворингдан боқаман-о, боқаман. (х2)
Йигит сўзим – агар сени ололмасам,
Мен ўзимни Сирдарёга отаман, отаман.
Эй, ёқмаса ёқмас, дардимни билмаса, нетаман энди?
Дилафрузжон, қайга десанг кетаман энди.
Билмаса билмас, қадримни билмаса, нетаман энди?
Дилафрузжон, қайга десанг кетаман энди.
Боқмаса боқмас, дардимни билмаса, нетаман энди?
Дилафрузхон, энди сенга кетаман энди.
Билмаса билмас, қадримни билмаса, нетаман энди?
Дилафрузхон, энди сенга кетаман энди.
Дилафрузхон, сен томонга кетаман энди.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →