🎵 Қўшиқ матнлари

Лола - Сенга

1.6К марта ўқилди
Лола - Сенга
Сокин кечада юлдузлар гувоҳдек,
Эсар шамол ҳам мени тинглагандек,
Гўё сирларим сенга етказгандек,
Севгилим сенга.
Эсингдами ногаҳон учрашганимиз,
Бир-биримизга узоқ тикилганимиз?
Гўёки бундан олдин учрашганмиз,
Ҳаммаси тушдай.
Ёлғизим, сенга,
Сеҳрли муҳаббатим сенга,
Севгим тўла юрагим сенга,
Айт, бўласанми доим ёнимда?
Юрагим сенга,
Бахшида бу ҳаётим сенга,
Дунёда топган бахтим сенга,
Айт, бўласанми доим ёнимда?
Жоним, сенга бутун ҳаётимни берай,
Сенинг севгинг тўла юрагимни берай,
Орзу-бахтга тўлдириб, вужудимни берсам ҳам,
Етмас сенга, ёлғизим.
Энди севгингсиз яшолмасман, жоним,
Васлингни кўрмай туролмасман, жоним,
Сенсиз дунёга кўнолмасман, ёрим,
Ёлғизим менинг.
Ёлғизим, сенга,
Сеҳрли муҳаббатим сенга,
Севгим тўла юрагим сенга,
Айт, бўласанми доим ёнимда?
Юрагим сенга,
Бахшида бу ҳаётим сенга,
Дунёда топган бахтим сенга,
Айт, бўласанми доим ёнимда?
Ёлғизим, сен-ла самода учарман,
Ёнимда бўлсанг, бахтимга етарман.
Ёлғизим, сенга,
Сеҳрли муҳаббатим сенга,
Севгим тўла юрагим сенга,
Айт, бўласанми доим ёнимда?
Юрагим сенга,
Бахшида бу ҳаётим сенга,
Дунёда топган бахтим сенга,
Айт, бўласанми доим ёнимда?

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →