Адҳам Солиев - Онасидан айирма

[Монолог]
Дунё! Дунё, сендан бир икки со`рорим бор. Қонли юзингга термулиб беражак саволларим бор. Гарчи жавобда ҳар доимгидек жимлик сақласанг-да,
бераман о`ша саволларимни: Сенга нима бо`лябди, дунё?
Анча яшаб қо`йган ва сенинг го`заллигингдан баҳра олишга улгурган катталар бир-бири билан олишса-ю, нега энди бу қирг`инлар натижасида мана бу го`даклар жон бериши керак? Бу мург`акларда нима айб, айт менга? Онасининг баг`рида униб-о`садиган, отасининг елкасида эркаланадиган, буви-ю, бувасининг қучог`ида роҳатланиб уйқуга чо`мадиган бу болакайлар нега шу ёшиданоқ ҳаётнинг аччиқ таъмини тотишга маҳкумлар, нега?
Келишолмаган бошқалар-у, жабрини чекканлар бошқалар. Инсофинг борми, дунё? Беш ёшгина, бор-ё`г`и беш ёшгинага кирган бу го`дакнинг нигоҳидан билиб олса бо`лмайдими сенинг аламли ҳолатингни?
Қай бир гумроҳнинг қо`лида ясалган бомба бу болакайнинг уйига тушса-ю уни о`ша уйнинг ичидан тортиб олишса! Энди уни бу ҳаётнинг қайси го`заллиги ва қай бир неъмати билан рози қилиш мумкин, айт? Афсус, ҳар доимгидек соқовсан ва жимсан.
Энди юртимнинг бег`убор ва сокин масканларига боқаман. Яратганга беҳад шукурки, болакайларнинг шо`ху-шодон манзараси ко`зни қувнатади. Илоё, бу тинчлигимиз абадий бо`лсин. Бу неъматнинг нақадар улуг` эканлигини дунёнинг нотинч ерларига қараб бир неча карра ҳис қиламиз. Энг улуг` неъматдир тинчлик деган со`з.
Етим қолган теванинг ко`зларики қалбни титратиб юборар экан, ота ё онасиз қолган го`дакнинг нигоҳига қараш минг карра ог`ирроқ. Унда ҳаётнинг аччиқ сатрлари катта ҳарфларда ёзиб қо`йилган бо`лади.
Истагимиз шу – дунёдаги бирон бир бола етим қолмасин. Ҳамма-ҳаммасига болаликнинг го`зал дамлари насиб этсин. Ҳеч кимни мург`аклигида ҳаёт онасидан ё отасидан айриб қо`ймасин.
Ко`кда бургут қанотини қайириб,
Полапонин қоя тошда тиг`латма.
Онасин тинч қучог`идан айириб,
Ҳаёт, го`дакларни асло йиг`латма. (х2)
Онасидан айирма, отасидан айирма,
Ҳаёт, ҳатто қушни ҳам боласидан айирма. (х2)
Улг`айиб зо`р полвон бо`ларлар балки,
Юрти учун қалқон бо`ларлар балки,
Дунёларга достон бо`ларлар балки,
Ҳаёт, го`дакларни асло йиг`латма.
Алласини тинглаб, ухласин тунлар,
Бусиз ҳам ко`п онасиз баг`ри хунлар.
Мург`ак жонини эзмасин ёлг`из кунлар,

Она сутин тотиб улг`айсин бардам,
Иссиққина баг`рида бо`лсин ҳар дам. (х2)
Инсонларга сендан шу бо`лсин ёрдам –

Онасидан айирма, ҳаёт, отасидан айирма, ҳаёт,
Ҳаёт, ҳатто қушни ҳам боласидан айирма.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!