🎵 Қўшиқ матнлари

Юлдуз Усмонова - Ёрни тарк этманг

1.5К марта ўқилди
Юлдуз Усмонова - Ёрни тарк этманг
Ҳар кишининг жаҳонда ко`нглидаги ёр бо`лсин,
Севгида саодати доим барқарор бо`лсин. (х2)
Ёрнинг ҳар такаллуми мо`миёдир, асалдир,
Бир жон эмас, юз жон ҳам ё`лида нисор бо`лсин. (х2)
Ким тарк этса ёрини-ёрини,
Тингламаса зорини-зорини,
Ҳижрону изтиробга бир умр,
Бир умр унга дучор бо`лсин. (х2)
Қаро зулфлар бо`йини унутса агар ҳар ким,
Шу кокиллар қатл учун битта-битта дор бо`лсин. (х2)
Муҳаббат дил гавҳари, чеккил эй ҳижронлари,
Бийрон-бийрон тилларда қо`шиг`у алёр бо`лсин. (х2)
Ким тарк этса ёрини-ёрини,
Тингламаса зорини-зорини,
Ҳижрону изтиробга бир умр,
Бир умр унга дучор бо`лсин. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →