🎵 Қўшиқ матнлари

Ботир Қодиров - Мусофир

1 дақиқа 2.8К марта ўқилди
Ботир Қодиров - Мусофир
Қошинг қора, ко`зларинг қора,
Юлдузисан қайси осмоннинг?
Эслолмасанг, о`зим эслатай –
Боласисан О`збекистоннинг!
Қачон келдинг бу ерга о`зи,
Не мақсадда дайдиб юрибсан?
Анчагина улг`айибсан-ку,
Қорайибсан, озиб-то`зибсан.
Жилг`аларсиз дарё қурийди,
Дарёйингни қо`йма унутиб.
Юр, барини эслаймиз бирга,
Айлантирай қо`лингдан тутиб.
Ёдингдами бешигинг, о`г`лим?
Ундан ҳали ҳидинг кетмаган.
Маҳаллангнинг ё`лига қара –
Бундан ҳали изинг кетмаган.
Қара, онанг тандир ёнида,
Ёпаяпти сен учун кулча.
Этагидан ажралмасдингку,
Сог`интирдинг сен уни бунча?
Аканг билан учирган варрак
Боқ, осмондан тушолмаяпти.
Опанг сени сог`иниб йиг`лаб,
Тишлаганин ютолмаяпти.
Охирги бор қачон эшитдинг
То`йлардаги ёр-ёрни, о`йла?
Бор, хаёлан, до`стларинг билан
О`ртага туш, қулоч ёз, о`йна.
Эҳ, ҳайит байрамини сог`иниб,
Оқиздингку ко`зинг ёшини.
Сенга асраб чарчади янганг
Арафанинг ширин ошини.
Қара, о`ша таниш чойхона,
Чойлашиб гашт қилар кексалар.
Ко`рдинг, отанг кулолмаяпти,
Ё`лга қараб, сени ахтарар.
Амманг, холанг, амакинг, тог`анг
Тарқатяпти сумалакларни.
Наҳот сог`инмадинг, жон болам,
Навро`здаги камалакларни?
Қара, бувинг қадди букилиб,
Ушоқдайин бо`либ қарибди.
Бир ко`ришга улгурмикансан?
Хасталаниб, ётиб қолибти.
Болам, дейсан тилингда минг бор,
Қо`лингда даст ко`таролмайсан.
Кечирса ҳам бир кун аёлинг,
Сен о`зингни кечиролмайсан.
Мусофирнинг қадри бо`лмайди,
Мусофирнинг қабри бо`лмайди,
Мусофирнинг мусофирликдан
О`тадиган дарди бо`лмайди.
Тиш қайрама, ёмон дема ҳеч
Сени катта қилган Ватанни.
Ким дейдилар эшигини тепиб,
Бешигини бузган одамни?
Яшнамайди новда илдизсиз,
Томиринг сув ичган ерга бор.
Отанг қурган ё`лларни яшнат,
Уй ёнига яна бир уй сол.
Яхшилик қил, юртингни яшнат,
Қо`лдан берма шундай имконни.
Сен ҳеч кимдан кам эмассан, бил,
Боласисан О`збекистоннинг! {х2}

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →