🎵 Қўшиқ матнлари

Юлдуз Усмонова - Гар ўлсам

1 дақиқа 2.2К марта ўқилди
Юлдуз Усмонова - Гар ўлсам
Самодаги юлдузларга ко`чсам ҳамки,
Зулматларда шамдек ёниб, о`чсам ҳамки,
Олисларда сендан айро тушсам ҳамки,
Дарё бо`либ, тошар ко`нглим, тошар ко`нглим,
Юрак сендек уриб турар, она юртим.
Сен бо`лмасанг, бо`лармидим Юлдуз бу кун,
Ишқингда қалб ёнар кеча-кундуз бу кун,
Чуқур ботди қалбимга бир илдиз бу кун,
Илдизидан узилса ким, шаксиз со`лар,
Илдизидан узилмаган – чинор бо`лар.
Гар о`лсам, бешигимнинг ёпинчиг`ин топинглар,
Йиртиқ-ямоқ бо`лса-да, тобутимга ёпинглар.
Ко`рсинлар йиг`лаганлар, умрим бари хатодир,
Бу дунёда топганим шу бир парча матодир.
Шу бир парча матодир.
Сенга томон талпинарман, юрагим – сен,
Ҳар қадамда паноҳ менга, керагим – сен.
Қайда бо`лмай, сенинг битта бо`лагингман,
Кечолмасман сендан, асл о`злигимсан,
Қора қошли, қора ко`зли о`збегимсан.
Мен ватанни алишмасман дунёларига,
Алишмасман Париж, Рим, Амриқоларига.
Тупрог`ингни заррасидек тиллоларига-эй,
Она юртим, дилдан сенга дилбандингман,
Хизматингга камарбаста фарзандингман.
Гар о`лсам, бешигимнинг ёпинчиг`ин топинглар,
Жулдур-жамоқ бо`лса-да, тобутимга ёпинглар.
Ко`рсинлар йиг`илганлар, умрим бари хатодир,
Бу дунёда топганим шу бир парча матодир.
Шу бир парча матодир.
Чиқмай туриб ширин жони баданидан,
Кечмас Юлдуз о`з элидан, Ватанидан.
Айро тушмас булбул ҳам о`з чаманидан,
Булбул бо`либ наво қилдим бог`ларингда.
Гарчи қанча алам қолди зог`ларингда,
Алам қолди зог`ларингда.
Гар о`лсам, бешигимнинг ёпинчиг`ин топинглар,
Йиртиқ-ямоқ бо`лса-да, тобутимга ёпинглар.
Ко`рсинлар йиг`илганлар, умрим бари хатодир,
Ҳаётимда топганим шу бир парча матодир.
Шу бир парча матодир, умрим бари хатодир,
Шу бир парча матодир.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →