🎵 Қўшиқ матнлари

Баҳром Назаров - Фарғонада биттагина

2.7К марта ўқилди
Баҳром Назаров - Фарғонада биттагина
Сен каби қомати расо Фарг`онада биттагина, {х2}
Мен каби қаддингга адо Фарг`онада биттагина. {х2}
Сен каби дийдори табиб, нози шифо қайда яна? {х2}
Мен каби дарди бедаво Фарг`онада биттагина. {х2}
Сен каби султони ҳусн Турон аро бир донадир, {х2}
Мен каби ҳуснингга гадо Фарг`онада биттагина.
Сен каби жон офатини юз йил бино этса Эгам, {х2}
Мен каби юз жони фидо Фарг`онада биттагина. {х2}
Сен каби қомати расо Фарг`онада биттагина,
Мен каби қаддингга адо Фарг`онада биттагина.
Фарг`онада биттагина… {х2}

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →