🎵 Қўшиқ матнлари

Райҳон - Нега

1.7К марта ўқилди
Райҳон - Нега
Нега, айтинг ахир нега,
Муҳаббат бор дунёда?
Нолаларим самода…

Кўринар яна олисда юлдуз,
Қарайман унга ёлғиз.
Тарк этдинг ҳаётим,
Давом этмоқда сенсиз.

Афсуслар ичра ёнади қалбим,
Самоларга тенг дардим.
Ўртайди бир савол,
Тугади сабрим.

Нега, айтинг ахир нега,
Муҳаббат бор дунёда
Нолаларим самода
Фарёд айлар.

Нега, айтинг ахир нега,
Бунча азоб муҳаббат,
Севгисиз бўлмас яшаб?
Англамадим.

Бир ўйин экан аслида севги,
Англадим буни энди.
Сен ўйнадинг ғирром,
Азобга солиб мени.

Ким ўйлаб топган севгини ўзи?
Кўр экан унинг кўзи.
Сеҳрлаб қўяркан
Ёлғонли сўзи.

Нега, айтинг ахир нега,
Муҳаббат бор дунёда
Нолаларим самода
Фарёд айлар.
Нега, айтинг ахир нега,
Бунча азоб муҳаббат,
Севгисиз бўлмас яшаб?
Англамадим. (х1+х1)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →