Юлдуз Усмонова - Муҳаббат ёлғонлари

Кундай юлдуз эрдим мен,
Ёр сайлаган, гул суйган.
Ойга севдим дердим мен,
Энди эса дил куйган. (х2)
Кўнглимнинг армонлари,
Муҳаббат ёлғонлари. (х2)
Ёндиради, куйдиради,
Муҳаббат ёлғонлари. (х2)
Мени гулга қўл солиб,
Топганим бўлди тикон.
Не-не оҳулар қолиб,
Ўпганим чиқди илон. (х2)
Жонимнинг хазонлари,
Муҳаббат ёлғонлари. (х2)
Ёндиради, куйдиради,
Муҳаббат ёлғонлари. (х2)
Тўле ёрдир аламга,
Бахтдан нечун дарак йўқ?
Кўнгил зордир малҳамга,
Севмоқ учун юрак йўқ. (х2)
Жилва қилиб қошимда,
Тағин алдар дунёлар.
Билмам менинг бошимда,
Яна қандай савдолар.
Руҳимнинг туғёнлари,
Муҳаббат ёлғонлари.
Қалбимнинг фиғонлари,
Муҳаббат ёлғонлари.
Ёндиради, куйдиради,
Муҳаббат ёлғонлари. (х4+х4)
Ёр сайлаган, гул суйган.
Ойга севдим дердим мен,
Энди эса дил куйган. (х2)
Кўнглимнинг армонлари,
Муҳаббат ёлғонлари. (х2)
Ёндиради, куйдиради,
Муҳаббат ёлғонлари. (х2)
Мени гулга қўл солиб,
Топганим бўлди тикон.
Не-не оҳулар қолиб,
Ўпганим чиқди илон. (х2)
Жонимнинг хазонлари,
Муҳаббат ёлғонлари. (х2)
Ёндиради, куйдиради,
Муҳаббат ёлғонлари. (х2)
Тўле ёрдир аламга,
Бахтдан нечун дарак йўқ?
Кўнгил зордир малҳамга,
Севмоқ учун юрак йўқ. (х2)
Жилва қилиб қошимда,
Тағин алдар дунёлар.
Билмам менинг бошимда,
Яна қандай савдолар.
Руҳимнинг туғёнлари,
Муҳаббат ёлғонлари.
Қалбимнинг фиғонлари,
Муҳаббат ёлғонлари.
Ёндиради, куйдиради,
Муҳаббат ёлғонлари. (х4+х4)
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!