🎵 Қўшиқ матнлари

Музаффар Мирзараҳимов - Қайдасан

1.9К марта ўқилди
Музаффар Мирзараҳимов - Қайдасан
Менсизликка кўникябсанми?
Оҳ, сенсизлик бунчалар оғир?
Соғинчлардан кулгулар сўниб,
Томирдаги ҳижронлар оғрир.
Сенсизликнинг соҳилларида
Барги хазон тўсди йўлимни.
Музлаб қолди меҳрингни истаб,
Эритолмас ўзга кўнглимни.
Энди қайдасан? Мендан олисларда жоним.
Қачон қайтасан? Жавобсиз қолар саволим.
Не гап айтасан, юпатиш учун бу дилимни?
Бу кўнглимни? (х2)
Кутавериб бағри нураган
Кўзларимнинг даргоҳига юр.
Сенсиз кечган дунёларим кўп,
Армон берган дардларимни кўр.
Безовта дил хаста жон кезар,
Сенсизликку менсизлик қадар.
Қўлларимни қўйвормасанг бас,
Менга қўрқинчли бўлмас хатар.
Энди қайдасан? Мендан олисларда жоним.
Қачон қайтасан? Жавобсиз қолар саволим.
Не гап айтасан, юпатиш учун бу дилимни?
Бу кўнглимни? (х2+х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →