🎵 Қўшиқ матнлари

Манзура - Азизим

2.2К марта ўқилди
Манзура - Азизим
Азизим, кўк ичра ҳилолинг бўлиб,
Келсанг – йўл, келмасанг мадоринг бўлиб,
Хаёл ичра топган ҳалолинг бўлиб,
Бир ёруғ ўйлардан сени тиладим.
Азизим, энг ширин хаёлинг бўлиб,
Васлингга талпинган озоринг бўлиб,
Ёр бўлиб бир сенга, ҳам зоринг бўлиб,
Бир оғриқ ўйлардан сени тиладим.
Севгилим, соғинган тимсолинг бўлиб,
Тушларингдан сўрган саволинг бўлиб,
Алдасанг-аврасанг, уволинг бўлиб,
Ишониб сени бир бахтдан сўрадим. (х2)
Азизим, тилагим тиллолар бўлди,
Нигоҳинг, нигоҳинг оловлар бўлди,
Ишқ деган бошимга балолар бўлди,
Анбари бўйлардан сени тиладим.
Азизим, шоҳ эдим, гадолар бўлдим,
Жон эдим, жонингга фидолар бўлдим,
Сен менга боқмасанг, адолар бўлдим,
Бир ҳазин куйлардан сени тиладим.
Севгилим, соғинган тимсолинг бўлиб,
Тушларингдан сўрган саволинг бўлиб,
Алдасанг-аврасанг, уволинг бўлиб,
Ишониб сени бир бахтдан сўрадим. (х2+х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →