🎵 Қўшиқ матнлари

Лола Аҳмедова - Ёлғизгинам

3К марта ўқилди
Лола Аҳмедова - Ёлғизгинам
Бу не кундир, сизни кўриб кўролмайман?
Ўйнаб-кулиб ёнингизда юролмайман.
Тополмасам яқинлардан сўролмайман,
Сизни севиб адашдимми, ёлғизгинам? {х2}
Кенг дунёга сиғмай қолган тор кўнглимиз,
Нетайликким, ишқимизда бор кўнглимиз?
Икки йўлда саргардону хор кўнглимиз,
Сизни севиб адашдимми, ёлғизгинам? {х2}
Ич-этимни кемирмоқда ғамгин ўйлар,
Айтинг жоним, қачон бизни тақдир сийлар?
Марғилондан хафа бўлди ою йиллар,
Сизни севиб адашдимми, ёлғизгинам? {х2}
Айро йўллар кутар бизни бекатларда,
Соф меҳрингиз қолди ширин суҳбатларда.
Топиб олинг энди мени жаннатларда,
Сизни севиб адашдимми, ёлғизгинам? {х2}
Бу не кундир, сизни кўриб кўролмайман?
Ўйнаб-кулиб ёнингизда юролмайман.
Тополмасам яқинлардан сўролмайман,
Сизни севиб адашдимми, ёлғизгинам? {х2}

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →