🎵 Қўшиқ матнлари

Ялла ансамбли - Тошкентим онам

2.6К марта ўқилди
Ялла ансамбли - Тошкентим онам
Бу гулшан соз экан, соз,
Устига соз этгани келдик.
Бу гулшан номи Ўзбекистондир,
Сени куйлаб, сарафроз этгани келдик.
Бунча яхши бўлмасанг, (х2)
Тошканим – онам, (х3)
Сени бир пас кўрмасам,
Кўзларимда нам.
Кимсан ўзинг, нимасан, (х2)
Сеҳргармисан? (х3)
Бунчалар қийнамасанг,
Зулфизармисан?
Юролмадим йироқда
Сени соғиниб,
Бамисоли фироқда
Ёниб, оҳ уриб.
Бамисоли фироқда
Ёниб, оҳ уриб.
Сенсиз хаёлим, ҳолим, (х2)
Парокандадир. (х3)
Қайда бўлсам хаёлим,
Кўнглим сендадир.
Бунча яхши бўлмасанг, (х2)
Тошканим – онам, (х3)
Сени бир он кўрмасам,
Кўзларимда нам.
Юролмадим йироқда
Сени соғиниб,
Бамисоли фироқда
Ёниб, оҳ уриб.
Бамисоли фироқда
Ёниб, оҳ уриб.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →