🎵 Қўшиқ матнлари

Ботир Қодиров - Жим туринг

2.9К марта ўқилди
Ботир Қодиров - Жим туринг
Жим туринг, шовқинланманг,
Уйқу ичида ул пари.
Юрма тек тур, эй шамол,
Юрсангда юр бир оз нари. (х2)
Жим туринг, шовқинланманг…
Кўкда бир тўп қиз малак
Уйқу куйини бошлади.
Илгари чалган тирик
Жонли куйини бошлади.
Э, бош ичида айланар,
Бир тўп фаришта жимгина.
Кўк элининг бекаси –
Ой ҳам қарайди жимгина.
Жим туринг, шовқинланманг,
Уйқу ичида ул пари.
Юрма тек тур, эй шамол,
Юрсангда юр бир оз нари.
Жим туринг, шовқинланманг…
Бу ётиш, бу уйқу
Қандай ширин, қандай гўзал. (х2)
Чарчаган, толган, умидсиз
Кўзларим тўймай қарар.
Ҳар қарашда кўнглима
Минг турли ўйларни солар.
Жим туринг, шовқинланманг,
Уйқу ичида ул пари.
Кўзларим тўймай қарар,
Борлиқ кўринмай тунлари.
Жим туринг, шовқинланманг,
Уйқу ичида ул пари.
Юрма тек тур, эй шамол,
Юрсангда юр бир оз нари.
Жим туринг, шовқинланманг…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →