🎵 Қўшиқ матнлари

Жасур Ғоипов - Ёнингда бўлай

1.9К марта ўқилди
Жасур Ғоипов - Ёнингда бўлай
Ёнингда бўлай…
Тунлари шамол, майин овозинг
Етказар шивирлаб секин.
Такрорлар хаёл сеҳрли кўзинг,
Ёнимда эмассан, лекин…
Қанийди вақт тўхтасайди,
Сенга юрак тўйсайди.
Тўхтасин бу йиллар,
Тўхтасин соат миллар,
Ёнингда бўлай бир оз.
Совуқ кунлар, музламасин юраклар,
Бағримга босай бир оз.
Ёнингда бўлай… Ёнингда бўлай…
Атрофим сезмай қоларман гўё,
Бир сония кўрмасам сени.
Ёнимда йўқсан, эмассан рўё,
Кел, бахтли айлагин мени.
Қанийди вақт тўхтасайди,
Сенга юрак тўйсайди.
Тўхтасин бу йиллар,
Тўхтасин соат миллар,
Ёнингда бўлай бир оз.
Совуқ кунлар, музламасин юраклар,
Бағримга босай бир оз.
Ёнингда бўлай… Ёнингда бўлай…
Ёнингда бўлай…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →