Ҳилола Ҳамидова - Баҳор келса

Баҳор келса, гул бўлади бу тоғлар,
Булбуллардан эгилади бутоқлар.
Баҳор бўйи адирларни кутганда,
Жаннатда ҳам топилмайди бу чоғлар-эй, бу чоғлар. {х2}
Баҳор келди, чаман бўлди гулларим,
Чаман бўлди ёлғизоёқ йўлларим.
Жилғалардек, йилғалардек югуриб,
Елдек елди ёлғизоёқ йўлларим-эй, йўлларим. {х2}
Қайдан қайга югурасан, еласан?
Йироқлардан нелар олиб келасан?
Болалигим, қайсарлигим, шўхлигим,
Не кунларни бошгинамга соласан-эй, ўргилай? {х2}
О-о, уйим ёлғизоёқ йўлнинг бошида,
Қаҳри қаттиқ ўхшар тоғлар тошига.
Пинҳон-пинҳон етаклайди қайларга?
Ташнамиди кўзгинамнинг ёшига-эй, ёшига? {х3}

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!