🎵 Қўшиқ матнлари

Адҳам Солиев - Дардингдан

1.7К марта ўқилди
Адҳам Солиев - Дардингдан
Қулоқ солиб, эшит манинг арзимни,
Гундан-гунга баттар бўлдим дардингдан. (х2)
Налар чекдим фироқингдан, ҳажрингдан,
Қонлар-а йиғлаб, ўтар бўлдим дардингдан, дардингдан.
Меҳнатли боғбона хизмат этарман,
Билмам мақсадима қачон етарман.
Бу дард бирла бошим олиб гетарман,
Бошим олиб гетар бўлдим дардингдан.
Бу дард бирла бошим олиб гетарман,
Бошим олиб гетар бўлдим дардингдан, дардингдан.
Ғариб эдим, кал қўйдилар отимни,
Кимга айтай юракдаги додимни?
Паризодим, сан эшитгин додимни,
Санла дардим айтар бўлдим дардингдан.
Паризодим, сан эшитгин додимни,
Санлара дардим айтар бўлдим дардингдан, дардингдан.
Ғарибликда сан галмадинг қошима,
Раҳим этмадинг кўздан оққан ёшима.
Ажал ёстиғини қўйиб бошима,
Ёр-ёр деб ўтар бўлдим дардингдан.
Ажал ёстиғини қўйиб бошима,
Ёр-ёр деб ўтар бўлдим дардингдан, дардингдан.
Қулоқ солиб, эшит манинг арзимни,
Гундан-гунга баттар бўлдим дардингдан.
Налар чекдим фироқингдан, ҳажрингдан,
Қонлар-а йиғлаб, ўтар бўлдим дардингдан.
Налар чекдим фироқингдан, ҳажрингдан,
Қонлар-а йиғлаб, ўтар бўлдим дардингдан, дардингдан.
Дардингдан, дардингдан, дардингдан, дардингдан.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →