🎵 Қўшиқ матнлари

Дилдора Ниёзова - Келин

2.6К марта ўқилди
Дилдора Ниёзова - Келин
Тўйдан уч кун ўтибоқ,
Бошланади ҳаммаси,
Ҳаёт экан кўрамиз,
Турмуш деган тамғасин. (х2)
Бузилмасин десангиз,
Куёв бола ваъдаси,
Қайнонага қиз бўлинг, келин,
Қайнотага дўст бўлинг, келин.
Қайнотага қиз бўлинг, келин,
Қайнонага дўст бўлинг, келин.
Келин, келин, ой келин,
Гўзалликка бой келин,
Кулишлари ярашган,
Ҳам иболи ой келин. (х2)
Аяманг хуш каломни,
Ҳам алигу саломни,
Ҳар нимага чалғимай,
Ширин қилинг таомни. (х2)
Куёв бола тескари
Киймасидан тўнини,
Қайнотага қиз бўлинг, келин,
Қайнонага дўст бўлинг, келин.
Қайнотага қиз бўлинг, келин,
Қайнонага дўст бўлинг, келин.
Келин, келин, ой келин,
Гўзалликка бой келин,
Кулишлари ярашган,
Ҳам иболи ой келин. (х2)
Курмагисиз гуруч йўқ,
Яхши уйда уруш йўқ,
Тош келганда кемиринг,
Сув келганда симиринг.
Қозонмоқ учун куёв
Муҳаббату севгисин,
Қайнотага қиз бўлинг, келин,
Қайнонага дўст бўлинг, келин.
Қайнотага қиз бўлинг, келин,
Қайнонага дўст бўлинг, келин.
Келин, келин, ой келин,
Гўзалликка бой келин,
Кулишлари ярашган,
Ҳам иболи ой келин. (х2)
Келин, келин, ой келин,
Гўзалликка бой келин,
Агар кўнглин топсангиз,
Уй тўрида жой, келин.
Агар кўнглин топсангиз,
Уй тўрида жой, келин.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →