🎵 Қўшиқ матнлари

Хуршид Расулов - Дўст

1 дақиқа 2.9К марта ўқилди
Хуршид Расулов - Дўст
Руҳимга шом чо`киб, барг узилганда, {х2}
Турналар мунчоқдек саф тизилганда,
Бир дардкаш тополмай, дил эзилганда
Мен сени Худодан тилаб олдим, до`ст,
Гоҳида пинҳона йиг`лаб олдим, до`ст.

Гулзор ко`п-у, лекин гул топилмайди,
Дилдор ко`п-у, аммо дил топилмайди.
До`сти ё`қ етимга ё`л топилмайди,
Мен сени Худодан тилаб олдим, до`ст,
Гоҳида пинҳона йиг`лаб олдим, до`ст.

Ёлг`излик ё`ллари о`тилган азал, {х2}
Юрак қони билан битилган г`азал.
Гоҳо туг`ишгандан тутинган афзал, {х2}
Мен сени Худодан тилаб олдим, до`ст,
Гоҳида пинҳона йиг`лаб олдим, до`ст. {х2}

До`ст деб тутганларим улфат бо`лдилар,
Ризқимга чанг солган калҳат бо`лдилар.
Бошимда айланиб, кулфат бо`лдилар,
Мен сени Худодан тилаб олдим, до`ст,
Гоҳида пинҳона йиг`лаб олдим, до`ст.

Фойда дастгоҳида лой бо`ламан дер,
Оёг`и қалтираб, бой бо`ламан дер.
Бой бо`лса, энди худой бо`ламан дер,
Мен сени Худодан тилаб олдим, до`ст,
Гоҳида пинҳона йиг`лаб олдим, до`ст. {х2}

Кек сақлаш ёмон ҳам аломат дедим,
Майли, о`тган ишга саловат дедим,
Жо`ра, боргин энди саломат дедим,
Мен сени Худодан тилаб олдим, до`ст,
Гоҳида пинҳона йиг`лаб олдим, до`ст.

Қуёш бор ойлардан кулиб о`таман,
Ёв отган ёйлардан кулиб о`таман,
Ичимда до`стсиздан кулиб о`таман,
Мен сени Худодан тилаб олдим, до`ст,
Гоҳида пинҳона йиг`лаб олдим, до`ст. {х2}

Биз ко`кка етайлик, осмон тушмасин,
Ёмг`ирга айланиб шайтон тушмасин,
До`стим, о`ртамизга ёлг`он тушмасин,
Мен сени Худодан тилаб олдим, до`ст,
Гоҳида пинҳона йиг`лаб олдим, до`ст. {х2}

Ко`зим етган жойга со`зим етади,
Зо`р ҳофиз бо`ламан, ко`зим етади,
Мен етмаган бахтга до`стим етади,
Мен сени Худодан тилаб олдим, до`ст,
Гоҳида пинҳона йиг`лаб олдим, до`ст. {х3}

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →