🎵 Қўшиқ матнлари

Алишер Зокиров - Она

1.4К марта ўқилди
Алишер Зокиров - Она
(Туннинг ярми, онажон, ҳамма ишидан уйқуда,
Нечун сенинг қо`лларинг ҳамон дуода?
О`зингни о`йламай, фақат бизни бут қилдинг, {х2}
Ажин тушган юзларингга ой тенг келмас осмонда. {х2})

Дардингга дармон о`зим бо`ламан,
Қалбингга малҳам фарзанд бо`ламан. (х2)
Шунча қаро тунларни о`тказдинг, она,
Хизматингни қилмасам, айт ким бо`ламан? (х2)

Бошимни силаб, дуого`йимсан, она,
Яхши-ёмон кунимда о`зинг парвона.
Икки дунё улуг` зот сенсан у, она,
Хизматингни қилмасам, айт ким бо`ламан?

Саждагоҳим онам, фариштам о`зинг,
Бу дунёда жаннатим, жаннатим ко`зинг.
Ҳаётимга қуёшмас, нур берар юзинг,
Хизматингни қилмасам, айт ким бо`ламан?

Сочинг оқларига бо`лдим айбдор,
Сенга ҳали, онам, қанча ажр бор?
Қо`й йиг`лама, онам, йиг`лаб нима бор?
Хизматингни қилмасам, айт ким бо`ламан?

Хизматингни қилмасам, айт ким бо`ламан?

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →