🎵 Қўшиқ матнлари

Исмоил Холматов - Уйланмаган йигитлар

3.2К марта ўқилди
Исмоил Холматов - Уйланмаган йигитлар
Кечалари асло уйга келмас эмиш,
Онасининг гапларини олмас эмиш,
Барибир ҳам билганидан қолмас эмиш,
Бу йигитлар – уйланмаган йигитлар. (х2)

Бу йигитлар – уйланмаган йигитлар,
Ярим кеча учрашувга шошилади.
Онажонлар, сабр қилинг, урушманг,
Уйланади, бир кун келиб босилади. (х2)
Елкасига ола ҳуржун осилади.

Қиз томонга 5-10 талаб қо`й берармиш,
Қишлог`ига данг`иллатиб то`й берармиш,
Ҳофизлар ҳам овозига зо`р берармиш,
Бу йигитлар – уйланмаган йигитлар. (х2)

Бу йигитлар – уйланмаган йигитлар,
Ярим кеча учрашувга шошилади.
Онажонлар, сабр қилинг, урушманг,
Уйланади, бир кун келиб босилади. (х2+х2)
Елкасига ола ҳуржун осилади.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →