💡 Қизиқарли маълумотлар

2019 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори

1 дақиқа 4.7К марта ўқилди
2019 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво хайъатининг 2019 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича

ҚАРОРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво хайъатининг милодий 2019 йил (хижрий 1440 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорларимиздаги ўртача нарҳи 200 000 (икки юз минг) сўм эканлигини эътиборга олиб, закот нисоби 85 (саксон беш) грамм тилло, яъни 17 000 000 (ўн этти миллион) сўм деб белгилангани ва мазкур сумманинг қирқдан бир (1/40) хиссаси, яъни 425 000 (тўрт юз йигирма беш минг) сўмни закот ниятида чиқарилиши хақидаги ҳулосаси маъқуллансин.

Маълумки, фитр садақаси Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламнинг хадисларига биноан тўрт нарсадан чиқарилади. Улар буғдойдан ярим сў, арпадан бир сў, майиздан ярим сў ва ҳурмодан бир сўдир. Бир сў тақрибан (≈) 4 килограммдир.

Шунга кўра, бу йилги ФИТР садақасининг миқдори Тошкент шахар бозорларидаги нарҳга кўра:

≈ 2 килограмм буғдойдан 6 000 (олти минг) сўм;

≈ 4 килограмм арпадан 10 000 (ўн минг) сўм;

≈ 2 килограмм майиздан 70 000 (этмиш минг) сўм;

≈ 4 килограмм ҳурмодан 100 000 (юз минг) сўм бўлади.

Хар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт махсулотнинг ҳохлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

Бу йилги ФИДЯ миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати 15 000 (ўн беш минг) сўм, деб белгилансин.

Усмонҳон АЛИМОВ
Ўзбекистон мусулмонлари
идораси раиси, муфтий

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →