🎵 Қўшиқ матнлари

Юсуфхон Нурматов &. Феруза Каримова - Болангман

3К марта ўқилди
Юсуфхон Нурматов &. Феруза Каримова - Болангман
Самоларда булутлар кезар,
Замин узра о`гитлар кезар, (х2)
Юрагим жим, барини сезар,
Ахир сенинг болангман, Ватан. (х2)

Ко`книнг қуёш ҳамда ойи бор,
Ко`з ёшларим оқар сойи бор.
Ко`ксимнинг бир ёруг` жойи бор,
Оҳ ким, сенинг болангман, Ватан. (х2)

Ахир сенинг болангман, Ватан,
Жисмим ила танангман, Ватан. (х2)

Тупрог`ингда о`йнадим, кулдим,
Кетолмадим, қадрингни билдим,
Остонанга эмаклаб келдим,
Чунки сенинг болангман, Ватан.

Кипригимда милтиллайди ёш,
Бу ко`з ёшга жо бо`лган қуёш.
Шамолларга қардошман, қардош,
Чунки сенинг болангман, Ватан.

Ахир сенинг болангман, Ватан,
Жисмим ила танангман, Ватан. (х2)

Мен болангман, муштипар Она,
Санамагин мени бегона. (х2)
Сенинг учун ёнаман ёна,
Чунки сенинг болангман, Ватан. (х2)

Тупрог`ингга бошим қо`яман,
Энг қадимий ҳисни туяман.
Сени дея жоним бераман,
Чунки сенинг болангман, Ватан. (х2)

Ахир сенинг болангман, Ватан,
Жисмим ила танангман, Ватан. (х4)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →