🎵 Қўшиқ матнлари

Элмурод Зиёев - Дайди йиллар (Дилозор)

9.4К марта ўқилди
Элмурод Зиёев - Дайди йиллар (Дилозор)
Дайди йиллар, ғунча гуллар,
Очилган боғ аро, боғ аро зор.
Ўша гуллар билан гўзал битта санам,
Мени қийнаб, бўлади дилозор.

Кўзлар ҳумор, уни такрор
Кўраман деб, йўлларида зор-интизор.
Лек у гўзал билмас буни,
Юрагимда соғинчли сўзим бор.

Қарамади қайрилиб, сўрамади бир келиб,
Сўрамади бир келиб у гўзал холимни.
Қарамади қайрилиб, севганимни у билиб,
Атайин ёндиради дилимни.

Энди минг бор қийнаса ёр,
Ёнига бориб, севгимни этай изхор.
Кўзларида, сўзларида биламан,
Менга бўлган ишқи бор.

Барибир бир куни, ўзим билан уни
Олиб бирга кетарман, кетарман.
Хозир эса яна эшитарми дея,
Шу нолали қўшиғимни айтарман.

Қарамади қайрилиб, сўрамади бир келиб,
Сўрамади бир келиб у гўзал холимни.
Қарамади қайрилиб, севганимни у билиб,
Атайин ёндиради дилимни. (х2)Элмурод Зиёев - Дайди йиллар (Дилозор)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →