🎵 Қўшиқ матнлари

Умидахон - Ҳалигача

2.3К марта ўқилди
Умидахон - Ҳалигача
Биласан, била туриб сен атайлаб қиласан,
Хеч нима бўлмагандек яна куласан.
Майли деб индамадим, хали кўрасан,
Бўлади бошқача томоша.

Биласан, мани бу рашкимни балки тушунасан,
Бир кун келиб, қадримга етасан.
Майли, деб индамадим, хали кўрасан,
Ўжарман ўзимга яраша.

Уни демадим, буни демадим,
Индамадим, ҳатоларини бирма-бир санадим.
Бўлади хаммаси, деб яна чидадим,
Дараги йўқ, нега халигача? (х2)

Хали-хали, халигача, бугунми, эрта-кеча,
Тугамади бахона, бўлар энди бўлганича.
Гохида кечгача ёкида бешгача,
Халигача ваъда, яна-яна ваъда. (х2)

Уради юрагим тез, тез, тез яна,
Уради, нимадир бўлишини олдиндан сезади.
Яна келиб, кайфиятим балки бузади,
Бўлади бошқача томоша.

Ваъдалар, тинмасдан бераверади нега ваъдалар?
Лекин унутиб, қилаверади у зардалар.
Юрагимга беради яна-яна зарбалар,
Ўзгариш йўқ, нега халигача?

Уни демадим, буни демадим,
Индамадим, ҳатоларини бирма-бир санадим.
Бўлади хаммаси, деб яна чидадим,
Дараги йўқ, нега халигача? (х2)

Хали-хали, халигача, бугунми, эртагача,
Тугамади бахона, бўлар энди бўлганича.
Гохида кечгача ёкида бешгача,
Халигача ваъда, яна-яна ваъда. (х2+х4)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →