💔 Айрилиқ ҳақида шерлар

Олисларга бошим, олиб кетайин...

2.8К марта ўқилди
Олисларга бошим, олиб кетайин...
Олисларга бошим, олиб кетайин,
Кўрмагансиз мендек ночор бир ғариб.
Севмасангиз севманг, майли нетайин,
Юрагимни беринг фақат қайтариб ! ! !

Ҳар кимнинг ўз суйган ёри бор,
Сизни севган бу юракни зори бор.
Ул муштипар, онагинам зори бор,
Юрагимни беринг фақат қайтариб ! ! !

Яхши кунлар ўтди, мисли тушдайин,
Гапларингиз ботар нина, нишдайин.
Титраб турган чорасиз бир қушдайин,
Юрагимни беринг, фақат қайтариб ! ! !

Ич-ичимни ўртар нола, аламлар,
Қалбим тутар сизга, жоним мотамлар.
Нима деса-десин майли одамлар,
Юрагимни беринг фақат қайтариб ! ! !

Орзуларим, сароб экан орзумас,
Туйғунгиз хам ўткинчидир туйғумас.
Илтимосим, илтижоим, арзимас,
Юрагимни беринг фақат қайтариб ! ! !

Олисларга бошим олиб кетайин,
Кўрдингизми мени ночор бир ғариб?
Севмасангиз севманг майли нетайин,
Юрагимни беринг фақат қайтариб ! ! ! .

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Тукилдим
Айрилиқ ҳақида шерлар

Тукилдим

11-ноябр, 20199.4К