🎵 Қўшиқ матнлари

Улуғбек Раҳматуллаев - Атиргулим (2019)

2.7К марта ўқилди
Улуғбек Раҳматуллаев - Атиргулим (2019)
Келиб-кетар баҳор сенга, бевафо ёр,
Бевафодан мен ҳам сендек вафога зор.
Ўша ёрга сени бериб, мен гуноҳкор,
Атиргулим, алвон гулим, армон гулим.

Қани уни кўрмасайдим, куймасайдим,
Сенга қўшиб юрагимни бермасайдим.
Ҳижрон номли тиканларни термасайдим,
Атиргулим, алвон гулим, армон гулим.

Атиргулим, атиргулим, алвон гулим, армон гулим,
Севгим каби бевафонинг қўлларида хазон гулим.
Атиргулим, атиргулим, алвон гулим, армон гулим,
Севги берган азобларга йўқ экан бир дармон гулим.

Бахтин топсин майли ўша вафоси кам,
Ўзинг бўлгин энди менинг азиз эркам.
Тиканларинг ўша ёрдан яхши экан,
Атиргулим, алвон гулим, армон гулим.

Ким томонга бурди у ёр йўлларини?
Билолмадим, англолмадим дилларини.
Безатарсан энди кимнинг қўлларини?
Атиргулим, алвон гулим, армон гулим,
Бу дунёнинг ишларига ҳайрон гулим.

Атиргулим, атиргулим, алвон гулим, армон гулим,
Севгим каби бевафонинг қўлларида хазон гулим.
Атиргулим, атиргулим, алвон гулим, армон гулим,
Севги берган азобларга йўқ экан бир дармон гулим. (х1+х1)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →