Ширин Маматова - Парирўйим

Парирўйим юз очиб қўлға олиб,
Неча ойинани ҳайратга солиб. {х2}
Камон абрўларидин тийри мужгон,
Тегиб, пайваста жонимға қадолиб. {х2}
Парирўйим юз очиб қўлға олиб,
Неча ойинани ҳайратга солиб.
Биров базмида тун хуррам этиб ул,
Ғаму андуҳ ила мен мунда қолиб.
Бу кеча ҳажр ўтидин йиғлайман,
Йиқилди Фурқатийни бағри толиб. {х2}
Парирўйим юз очиб қўлға олиб,
Неча ойинани ҳайратга солиб.
Эзиб бағрини оғзи ҳасратидин,
Чаманда ғунчалар, қонға бўёлиб.
Агар келса кетар ҳолим кўрубон,
Ажал жонимни олмасдин уёлиб.
Тонг отқунча чекибман мунда фарёд,
Ул анда кечалар танбур чолиб.
Неча ойинани ҳайратга солиб. {х2}
Камон абрўларидин тийри мужгон,
Тегиб, пайваста жонимға қадолиб. {х2}
Парирўйим юз очиб қўлға олиб,
Неча ойинани ҳайратга солиб.
Биров базмида тун хуррам этиб ул,
Ғаму андуҳ ила мен мунда қолиб.
Бу кеча ҳажр ўтидин йиғлайман,
Йиқилди Фурқатийни бағри толиб. {х2}
Парирўйим юз очиб қўлға олиб,
Неча ойинани ҳайратга солиб.
Эзиб бағрини оғзи ҳасратидин,
Чаманда ғунчалар, қонға бўёлиб.
Агар келса кетар ҳолим кўрубон,
Ажал жонимни олмасдин уёлиб.
Тонг отқунча чекибман мунда фарёд,
Ул анда кечалар танбур чолиб.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!