🎵 Қўшиқ матнлари

Азиза Низамова ва Шуҳрат Зокиров - Бир ками тўлмаган дунё

3.1К марта ўқилди
Азиза Низамова ва Шуҳрат Зокиров - Бир ками тўлмаган дунё
Йўлим тушди бир яхши, бир ёмонларга,
Ҳайронаман бундай ажиб замонларга.
Бошим олиб кетай қайси томонларга?
Бир ками тўлмаган дунё.

Вайронаман ёрнинг хиёнатларидан,
Пора қалбим дўстнинг жиноятларидан,
Ақлим лол бу турфа синоатларидан,
Бир ками тўлмаган дунё.

Телба дунё, беор дунё, тор дунё,
Кимга душман, кимга дўсту-ёр дунё.
Яна қандай синовларинг бор, дунё?
Бир ками тўлмаган дунё. (х2)

Яна эзар менинг юрагимни фироқ,
Дил қоронғу, ёришмайди ёқса чироқ.
Бахт йўли биздан нега бунча йироқ?
Бир ками тўлмаган дунё.

Қанот ёзиб, учмоқликка қўймайдия,
Тўйиб бахтни қучмоқликка қўймайдия,
Армонларим юрак-бағрим тирнайдия,
Бир ками тўлмаган дунё.

Телба дунё, беор дунё, тор дунё,
Кимга душман, кимга дўсту-ёр дунё.
Яна қандай синовларинг бор, дунё?
Бир ками тўлмаган дунё. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →