🎵 Қўшиқ матнлари

Ёрқинхўжа Умаров - Бир кунлик

3К марта ўқилди
Ёрқинхўжа Умаров - Бир кунлик
Бир кунлик, уч кунлик, тўрт кунлик
Умрини гаровга тикканлар,
Ё чўлда, ё тоғда, ё йўлда
Соврулиб, қоврилиб ўтганлар. (х2)

Гоҳида букилмас қоядек,
Гоҳида сезилмас соядек,
Онаси унутган боладек
Дардини ичига ютганлар. {х2}

Таърифсиз меҳнати, қудрати,
Миллатнинг яширин тиргаги.
Улар шундай содиқ, шундай мард,
Хато, хиёнатга йўқ ҳаққи. {х2}

Ёрини кўролмай соғиниб,
Суратга, хаёлга овуниб,
Ватанга жон дея, жон бериб,
Энг мард эркак бўлиб кетганлар. {х2}

Бошқалар ўйнаса, ишлаган,
Бошқалар ухласа, тинмаган,
Меҳнатга раҳмат ҳам кутмаган,
Ғурурини баланд тутганлар. {х2}

Таърифсиз меҳнати, қудрати,
Миллатнинг яширин тиргаги.
Улар шундай содиқ, шундай мард,
Хато, хиёнатга йўқ ҳаққи. {х2}

Сезилмас, кўринмас қаҳрамон,
Ўзини танитмас ҳеч қачон,
Аслида ҳар бири бир достон,
Шарафлар кўрмасдан ўтганлар.

Улардан мардини топмайсиз,
Улар бор, хатарда ётмайсиз,
Хизмат қилиб сўзсиз ва изсиз,
Номини осмонга битганлар. {х2}

Оловни ушлаган лов-ловлар,
Шамолдан қўрқмаган бўронлар,
Энг сара, энг яхши ўғлонлар,
Синовдан синовга етганлар. {х2}

Таърифсиз меҳнати, қудрати,
Миллатнинг яширин тиргаги.
Улар шундай содиқ, шундай мард,
Хато, хиёнатга йўқ ҳаққи. {х2}

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Зоҳида Умарова - Юрт қадри

13-апрел, 20205К