Дилдора Ниёзова - Дард

Ўтар ойлар, ўтар йил,
Ҳануз кўникмас кўнгил.
Ҳар кун айтар сўзларинг,
Унутолмайди бу дил.
Меҳр берган кўзларинг,
Фарзандимда нигоҳинг кўриб, овунмоқдаман.
Дард, бу дард, бу дард эзар,
Юрак-бағримни эзар бу дард,
Йўқдир паноҳим.
Сен ишонганим эдинг,
Суянганим сен эдинг,
Айт, недир гуноҳим?
Бу дунё бир ғаммикан,
Севги бешафқатмикан.
Бахшида этсанг умринг,
Охири шундаймикан.
Айт, кимдан мен кам севдим,
Ё меҳримни кам бердим сенга, қийнамоқдасан.
Дард, бу дард, бу дард эзар,
Юрак-бағримни эзар бу дард,
Йўқдир паноҳим.
Сен ишонганим эдинг,
Суянганим сен эдинг,
Айт, недир гуноҳим? (х1+х2)
Ҳануз кўникмас кўнгил.
Ҳар кун айтар сўзларинг,
Унутолмайди бу дил.
Меҳр берган кўзларинг,
Фарзандимда нигоҳинг кўриб, овунмоқдаман.
Дард, бу дард, бу дард эзар,
Юрак-бағримни эзар бу дард,
Йўқдир паноҳим.
Сен ишонганим эдинг,
Суянганим сен эдинг,
Айт, недир гуноҳим?
Бу дунё бир ғаммикан,
Севги бешафқатмикан.
Бахшида этсанг умринг,
Охири шундаймикан.
Айт, кимдан мен кам севдим,
Ё меҳримни кам бердим сенга, қийнамоқдасан.
Дард, бу дард, бу дард эзар,
Юрак-бағримни эзар бу дард,
Йўқдир паноҳим.
Сен ишонганим эдинг,
Суянганим сен эдинг,
Айт, недир гуноҳим? (х1+х2)
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!