🎵 Қўшиқ матнлари

Баҳодир Мамажонов - Ҳали кўп йиғлайсиз

2.5К марта ўқилди
Баҳодир Мамажонов - Ҳали кўп йиғлайсиз
Орзулар узилди, бечора банда,
Руҳингиз қийналар гулгун баданда. (х2)
Таббассумингиз сохта, зўраки ҳанда,
Ҳали кўп йиғлайсиз, ҳамдарди йўқ ёр. (х2)

Сизни аямаса қисмат, нетайин?
Сизку адашгансиз билиб-билмайин. (х2)
Мени ҳасрат ўртар ҳижрона сайин,
Ҳали кўп йиғлайсиз, ҳамдарди йўқ ёр. (х2)

Ҳамдарди йўқ ёрим, ҳамдами йўғим,
Ўзин яралаган, малҳами йўғим. (х2)
Менику ҳар ҳолда овутгай ўғлим,
Ҳали кўп йиғлайсиз, ҳамдарди йўқ ёр. (х2)

Орзулар узилди, бечора банда,
Руҳингиз қийналар гулгун баданда. (х2)
Таббассумингиз сохта, зўраки ҳанда,
Ҳали кўп йиғлайсиз, ҳамдарди йўқ ёр. (х2)

Ҳали кўп йиғлайсиз, ҳамдарди йўқ ёр… {х2}

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →