🎵 Қўшиқ матнлари

Юлдуз Усмонова - Аллоҳ бизни асрасин

2.6К марта ўқилди
Юлдуз Усмонова - Аллоҳ бизни асрасин
Яхши-ёмон кунларда,
Зим-зимистон тунларда,
Ҳар доим, ҳар ерларда
Аллоҳ бизни асрасин.

Узрсиз намозлардан,
Таъсирсиз овозлардан,
Нифоқли маразлардан
Аллоҳ бизни асрасин.

Асрасин, асрасин,
Аллоҳ оламни, бизни ўзи асрасин. (х2)

Узоқ-яқин йўллардан,
Яхши-ёмон қўллардан,
Ҳатто дарё-чўллардан
Аллоҳ бизни асрасин.

Нотўғри тарозидан,
Қарз сўраш балосидан,
Мазлумнинг даъвосидан
Аллоҳ бизни асрасин.

Асрасин, асрасин,
Аллоҳ оламни, бизни ўзи асрасин. (х2)

Мунофиқнинг ишидан,
Ёмонлар миш-мишидан,
Хоиннинг қилмишидан
Аллоҳ бизни асрасин.

Хоин бўлган дўстлардан,
Назари бор кўзлардан,
Фойдаси йўқ сўзлардан
Аллоҳ бизни асрасин. {х2}

Асрасин, асрасин,
Аллоҳ оламни, бизни ўзи асрасин…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →