💡 Қизиқарли маълумотлар

Ҳар нарсанинг меъёри яхши: Иммунитетнинг сусайишига сабаб бўлувчи 5 та маҳсулот

2 дақиқа 2.6К марта ўқилди
Ҳар нарсанинг меъёри яхши: Иммунитетнинг сусайишига сабаб бўлувчи 5 та маҳсулот
Дунёни ларзага солган ЦОВИД19 пандемияси вақтида касалликкка чалинмасликка ҳаракат қилиш долзарб вазифадир. Шу вазифалардан бири иммунитет мустаҳкамлигини ушлаб туриш, унинг пасайишига йўл қўймасликдир. Ушбу мақоламизда қандай маҳсулотлар иммунитетнинг пасайишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида сўз юритилади.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, қуйида номи келтириладиган маҳсулотлар зарарли эмас, аксинча соғлом турмуш тарзини олиб борувчиларнинг севимли маҳсулоти ҳисобланади, аммо уларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш иммунитетга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Денгиз маҳсулотлари
Ҳар нарсанинг меъёри яхши: Иммунитетнинг сусайишига сабаб бўлувчи 5 та маҳсулотБир қарашда жудаям фойдали маҳсулот – оқсил ва витаминга бой, осон ҳазм бўлади. Аммо иккинчи тарафдан қараганда, балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотларининг оқсили кучли аллерген ҳисобланади. Бу аллергия жисмонан кўринмаслиги, аммо инсон иммунетига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин. Диетологлар, бу маҳсулотларни ҳафтада 1-2 марта истеъмол қилишни тавсия этадилар, денгиз бўйида туғилиб, уни ёшликларидан истеъмол қилиб келганларда эса аллергия кузатилмайди.

Қаҳва
Ҳар нарсанинг меъёри яхши: Иммунитетнинг сусайишига сабаб бўлувчи 5 та маҳсулотБу ичимлик борасида турли бахс ва мунозаралар талайгина. Кимдир уни саломатлик учун фойдали деса, яна кимдир уни истеъмолдан чиқариш керак, дейди. Аслида қаҳва тетиклаштирувчи хусусиятга эга бўлиш билан бирга унинг ҳаддан ортиқ истеъмол қилиниши иммунитетга негатив таъсир кўрсатиши мумкин. Кунига 1-3 финжон қаҳва ичиш меъёр ҳисобланади.

Пишлоқ
Ҳар нарсанинг меъёри яхши: Иммунитетнинг сусайишига сабаб бўлувчи 5 та маҳсулотБаъзи пишлоқларнинг таркибида бактериялар мавжуд бўлиб, улар инсон иммунитетига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, хусусан нерв тизими, лимфа тўқималарини зарарловчи инфектсион касалликларни келтириб чиқариш мумкин. Соғлом одам организмидаги ошқозон шираси бу ва бошқа вирус ва бактерияларни йўқ қилиб юбора олади, аммо ошқозон билан боғлиқ кичкина муаммоингиз бўлса ҳам, пишлоқ истеъмол қилишдан сақланганингиз маъқул.

ШиринликларШакарни ширин заҳар, деб аташади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ширинликка ўч инсонлар тез-тез шамоллашга мойил бўладилар. Чунки шакар организмга тушиб, оқ қон таначаларига зарарли таъсир кўрсатади ва иммунитетни ишдан чиқаради.

Хом тухум
Ҳар нарсанинг меъёри яхши: Иммунитетнинг сусайишига сабаб бўлувчи 5 та маҳсулотКўпчилик хом тухумни истеъмол қилиш фойдали, деб ҳисоблайди. Аммо у ҳам иммунитет учун хавфли маҳсулотлар қаторига киради. Хом тухумни доимий равишда қабул қиладиган одамнинг ошқозони модда алмашинуви учун масъул бўлган биотин моддасини ишлаб чиқаришдан тўхтайди. Биотин танқислиги соғлиққа салбий таъсир қилади: иммунитет пасаяди, қоннинг энергетик функтсияси сусаяди.

Иммунитет мустаҳкам бўлиши учун соғлом турмуш тарзини олиб бориш, тўғри овқатланиш ва шифокор кўригидан ўтиб туриш лозим. Овқатдан оладиган микро ва макро элементлар саломатлигимизнинг пойдевори ҳисобланади, бироқ улар меъёрида бўлишини унутмаслигимиз лозим.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →