Ҳар нарсанинг меъёри яхши: Иммунитетнинг сусайишига сабаб бўлувчи 5 та маҳсулот

Ҳар нарсанинг меъёри яхши: Иммунитетнинг сусайишига сабаб бўлувчи 5 та маҳсулот
Ҳар нарсанинг меъёри яхши: Иммунитетнинг сусайишига сабаб бўлувчи 5 та маҳсулот


Дунёни ларзага солган COVID19 пандемияси вақтида касалликкка чалинмасликка ҳаракат қилиш долзарб вазифадир. Шу вазифалардан бири иммунитет мустаҳкамлигини ушлаб туриш, унинг пасайишига йўл қўймасликдир. Ушбу мақоламизда қандай маҳсулотлар иммунитетнинг пасайишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида сўз юритилади.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, қуйида номи келтириладиган маҳсулотлар зарарли эмас, аксинча соғлом турмуш тарзини олиб борувчиларнинг севимли маҳсулоти ҳисобланади, аммо уларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш иммунитетга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Денгиз маҳсулотлари
Бир қарашда жудаям фойдали маҳсулот – оқсил ва витаминга бой, осон ҳазм бўлади. Аммо иккинчи тарафдан қараганда, балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотларининг оқсили кучли аллерген ҳисобланади. Бу аллергия жисмонан кўринмаслиги, аммо инсон иммунетига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин. Диетологлар, бу маҳсулотларни ҳафтада 1-2 марта истеъмол қилишни тавсия этадилар, денгиз бўйида туғилиб, уни ёшликларидан истеъмол қилиб келганларда эса аллергия кузатилмайди.


Қаҳва
Бу ичимлик борасида турли бахс ва мунозаралар талайгина. Кимдир уни саломатлик учун фойдали деса, яна кимдир уни истеъмолдан чиқариш керак, дейди. Аслида қаҳва тетиклаштирувчи хусусиятга эга бўлиш билан бирга унинг ҳаддан ортиқ истеъмол қилиниши иммунитетга негатив таъсир кўрсатиши мумкин. Кунига 1-3 финжон қаҳва ичиш меъёр ҳисобланади.

Пишлоқ
Баъзи пишлоқларнинг таркибида бактериялар мавжуд бўлиб, улар инсон иммунитетига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, хусусан нерв тизими, лимфа тўқималарини зарарловчи инфектсион касалликларни келтириб чиқариш мумкин. Соғлом одам организмидаги ошқозон шираси бу ва бошқа вирус ва бактерияларни йўқ қилиб юбора олади, аммо ошқозон билан боғлиқ кичкина муаммоингиз бўлса ҳам, пишлоқ истеъмол қилишдан сақланганингиз маъқул.

Ширинликлар
Шакарни ширин заҳар, деб аташади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ширинликка ўч инсонлар тез-тез шамоллашга мойил бўладилар. Чунки шакар организмга тушиб, оқ қон таначаларига зарарли таъсир кўрсатади ва иммунитетни ишдан чиқаради. 

Хом тухум
Кўпчилик хом тухумни истеъмол қилиш фойдали, деб ҳисоблайди. Аммо у ҳам иммунитет учун хавфли маҳсулотлар қаторига киради. Хом тухумни доимий равишда қабул қиладиган одамнинг ошқозони модда алмашинуви учун масъул бўлган биотин моддасини ишлаб чиқаришдан тўхтайди. Биотин танқислиги соғлиққа салбий таъсир қилади: иммунитет пасаяди, қоннинг энергетик функтсияси сусаяди. 

Иммунитет мустаҳкам бўлиши учун соғлом турмуш тарзини олиб бориш, тўғри овқатланиш ва шифокор кўригидан ўтиб туриш лозим. Овқатдан оладиган микро ва макро элементлар саломатлигимизнинг пойдевори ҳисобланади, бироқ улар меъёрида бўлишини унутмаслигимиз лозим.

Кайфиятни кўтарамиз: Энг сара ичакузди латифалар

COVID-19 коронавируси тарқалишини олдини олиш мақсадида биринчи навбатда яхши кайфиятда бўлиш тавсия этилади. Боиси кўтаринки кайфият иммунитетни яхшилайди. Биз энг сара латифалардан бир қанчасини сиз учун жамладик......

УСПИРИНЛИК ЁЛГОНИ.

УСПИРИНЛИК ЁЛГОНИ. Хозирда 14 ёшдан 20 ёшгача булган ёшларни &куот; усмирлар&куот; дейилади. Усмирлик бу гарбга оид термин булиб ёшларнинг бебошлигини хаспушлаш максадида уйлаб топилган. Исломда еса буюкликка еришиш учун ёш чекланмаган. Умматимиз ёшларига бокинг, улар нелар килишмаган:...

Болага хорижий тилларни қандай ўргатиш мумкин?

Замонамиз болалари ўз даврига мос равишда ҳар соҳада илдам қадам ташлашга ўрганиб бормоқдалар. Эндигина тили чиққан болаларнинг уяли алоқа воситаларини бемалол ишлата билиши, компютер ва шу каби технологиялардан ҳеч бир қийичиликсиз фойдалана олишини кузата туриб ҳайратдан ёқа ушлашигиз табиий....

Майиз тушкунликдан ҳалос этади

Қуритилган узум қоқиси –майиз, нафақат мазали егулик, балки инсон организми учун ғоят фойдали витаминлар захираси ҳамдир. Майизда глюкоза, фруктоза ҳамда озуқа тўқималари мавжуд. Шунингдек Б гуруҳи витаминлари, Ҳ ва ПП дармондорилари ҳам кераклича топилади....

Бундан 67 йил муқаддам янги давр бошланди

1957-йил 4-октябрда инсоният ақл бовар қилмас сакрашни амалга оширди! Тўртта радио антеннали митти металл шарча бўлган "Спутник-1" космик кемаси космосга йўл олди ва Ернинг биринчи сунъий йўлдоши бўлди......

Иссиқ ёки совуқ: Организм учун қай бири кўпроқ хавфли?

Баъзилар иссиққа, баъзилар совуққа тоқат қилолмайдилар. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, улардан қайсиниси кўпроқ хавфли? Иссиқликдан нажот йўқдек туюлади, совуқда ҳеч бўлмаганда ўраб, исинишингиз мумкин. Аммо аслида ҳаммаси бутунлай бошқача....

Ташриф буюришга арзийдиган энг ғаройиб хоналар

Ер юзида жуда кўп ғаройиб жойлар мавжудки, улардан жуда кўп илиқ таасурот ва илҳомлар билан қайтасиз. Бир қарашда ҳаёлга илиқ масканлар ва ғайриоддий табиат ҳодисалари келади. Бугун биз сиз ташриф буюрган ҳар қандай хонадан фарқ қиладиган 7 ажойиб хонани эътиборингизга тақдим этамиз!...

Орҳидея гули ҳақидаги 19 та қизиқарли маълумотлар

Орҳидея, эҳтимол дунёдаги энг кенг тарқалган гулдир. Улар жуда машҳур бўлиб, кўплаб ҳаваскор гул шайдолари уларни уйда етиштиришади. Аксарият орҳидеялар тувакда ҳам яхши кўкаради. Тўғри улар кўпинча жуда эҳтиёткорлик ва эҳтиром билан ғамхўрлик қилишни талаб қиладилар, чунки ҳарорат шароитларига ёки намлик даражаларига риоя қилмаслик уларни тезда...

Қор ҳақида 19 та қизиқарли маълумотлар

Деярли ҳар қиш фаслида қор теварак-атрофимизни ўраб олади. Биз унга боқамиз, уни устида юрамиз, завқланамиз, лекин камдан-кам ҳолларда унинг қандай эканлигини ўйлаймиз. Қор парчалари жуда ҳам ажойиб… Бугун диёримизда ёққан илк қор муносабати билан у ҳақидаги бир қанча қизиқарли маълумотларни сиз билан ўртоқлашамиз....

Буюк файласуфларнинг бойлик ва камбағаллик ҳақидаги иқтибослари

Пули кўп эмас, қаноатли инсон бойдир, ҳамма нарсага эга одам эмас, сотиб олиш мумкин бўлмаган нарсага эга бўлган одам бахтлидир, чиройнинг ҳам юз гўзаллиги эмас, қалб гўзаллиги қадрланади....

Фикр қўшиш