🎵 Қўшиқ матнлари

Дилдора Ниёзова - Ёнма юрак

2.5К марта ўқилди
Дилдора Ниёзова - Ёнма юрак
Мана яна севги сувин ичди юрак,
Мана яна ўз-ўзидан кечди юрак.
Билмам, яна қанча ёниш-куйиш керак,
Мана яна ўз жойидан кўчди юрак.

Ёнма юрак, куйма юрак, суйма юрак,
Яна жоним азобларга қўйма юрак.
Қадринг билмаганни севиш нега керак?
Қачонгача эшитурсан ёлғон эртак?

Юрак, сени ўзи не ўй ўртамоқда?
Севгин, дея сени не кўй ундамоқда?
Сенинг дардинг бўлак, унинг дарди бўлак,
Сен қаёқдасан-у юрак, у қаёқда?

Тўймадингми шунча ёниб ёлғонлардан,
Шунча алам, хиёнату-ҳижронлардан?
Тўймадингми шунча ёниб ёлғонлардан,
Шунча алам, хиёнату-ҳижронлардан?

Ёнма юрак, куйма юрак, суйма юрак,
Яна жоним азобларга қўйма юрак.
Қадринг билмаганни севиш нега керак?
Қачонгача эшитурсан ёлғон эртак? (х2+х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →